Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


-расм.Асосий капиталга хорижий инвестициялар ва кредитлар


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

13.6.1-расм.Асосий капиталга хорижий инвестициялар ва кредитлар 
(млн АҚШ долл.)
1
 

2017 йилда иқтисодиѐт фаолият турлари бўйича ўзлаштирилган 


хорижий инвестициялар умумий ҳажмининг 56,5% хом нефть ва табиий газ 
соҳасига киритилган бўлиб, 2016 йилга нисбатан 25,6% пунктга ўсди, шунга 
мос равишда 9,5% ахборот ва алоқа соҳасига киритилган
2
.
2017 йилда 21 та олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди, 60 дан 
ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан 
учрашувлар ўтказилди. Натижада 400 дан ортиқ битим ва келишувларга 
эришилди, қарийб 60 миллиард АҚШ доллари ҳажмидаги савдо ва сармоявий 
1
O`zbekiston Respublikasida asosiy kapitalga investitsiyalar//stat.uz/uz
2
Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год. - Т., Госкомстат РУ, 
2018.- С.73-74.


266 
шартномалар имзоланди. Қабул қилинган ҳужжат ва келишувларни ўз 
вақтида тўлиқ бажариш мақсадида 40 та ―йўл харитаси‖ ишлаб чиқилди ва 
хорижий ҳамкорларимиз билан биргаликда амалга оширилмоқда
1
. 
Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев Олий 
Мажлисга мурожаатномасида ―Биз, аввало, четдан кредит ва сармоялар олиб 
келиш бўйича самарали тизим яратишимиз, ҳар бир кредитни аниқ 
ишлатишни ўрганишимиз лозим. Бу масалада етти ўлчаб, бир марта 
кесадиган, оқибатини пухта ўйлаб иш олиб борадиган давр келди. Шу нуқтаи 
назардан, давлатнинг инновацион янгиланиш дастурини шакллантириш
инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланадиган янги авлод 
кадрларини, янги сармоядорлар синфини тайѐрлаш ўта муҳим аҳамиятга эга. 
Бунинг учун Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни 
модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур керак. 
Ушбу дастур Ўзбекистонни жаҳондаги тараққий топган мамлакатлар 
қаторига тезроқ олиб чиқишга имкон яратиши лозим‖
2
, - деб муҳим вазифани 
белгилаб берди. 
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва 
янгилаш, замонавий инновацияларга асосланган ва юксак самарали техника, 
технологияларни жорий этиш, инвестицияларни ошириш орқали иқтисодиѐт 
да таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни давом эттириш давлат 
нинг таркибий-инвестициявий сиѐсатининг устувор вазифаларидан бири 
бўлиб қолади. 
Таянч иборалар 
Иқтисодиѐт таркибий тузилиши, таркибий ўзгаришлар, таркибий сиѐсат, 
инвестиция, 
тўғридан-тўғри 
инвестициялар, 
инвестиция 
фаолияти, 
инвестицион сиѐсат, диверсификация, кафолатлар, имтиѐзлар. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling