266
шартномалар имзоланди. Қабул қилинган ҳужжат ва келишувларни ўз
вақтида тўлиқ бажариш мақсадида 40 та ―йўл харитаси‖ ишлаб чиқилди ва
хорижий ҳамкорларимиз билан биргаликда амалга оширилмоқда
1
.
Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев Олий
Мажлисга мурожаатномасида ―Биз, аввало, четдан кредит ва сармоялар олиб
келиш бўйича
самарали тизим яратишимиз, ҳар бир кредитни аниқ
ишлатишни ўрганишимиз лозим. Бу масалада етти ўлчаб, бир марта
кесадиган, оқибатини пухта ўйлаб иш олиб борадиган давр келди. Шу нуқтаи
назардан, давлатнинг инновацион янгиланиш
дастурини шакллантириш,
инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланадиган янги авлод
кадрларини, янги сармоядорлар синфини тайѐрлаш ўта муҳим аҳамиятга эга.
Бунинг учун
Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни
модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур керак.
Ушбу дастур Ўзбекистонни жаҳондаги тараққий топган мамлакатлар
қаторига тезроқ олиб чиқишга имкон яратиши лозим‖
2
, - деб муҳим вазифани
белгилаб берди.
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш ва
янгилаш, замонавий инновацияларга асосланган ва юксак самарали техника,
технологияларни жорий этиш, инвестицияларни ошириш орқали иқтисодиѐт
да таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни
давом эттириш давлат
нинг таркибий-инвестициявий сиѐсатининг устувор вазифаларидан бири
бўлиб қолади.
Таянч иборалар
Иқтисодиѐт таркибий тузилиши, таркибий ўзгаришлар, таркибий сиѐсат,
инвестиция,
тўғридан-тўғри
инвестициялар,
инвестиция
фаолияти,
инвестицион сиѐсат, диверсификация, кафолатлар, имтиѐзлар.
Do'stlaringiz bilan baham: