Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг жаҳон
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
13.5. Хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг жаҳон
тажрибаси. Ривожланган мамлакатлар халқаро капитал ҳаракатини асосан капитал экспорти-импортини миллий ва халқаро даражада рағбатлантириш орқали амалга оширадилар. Капиталнинг қарзлар, портфель инвестициялар ва бошқалар шаклида ҳаракат қилиши борасидаги давлат сиѐсати унинг ҳаракатидаги барча чеклашларни олиб ташлаш мақсадида олиб борилади. Бевосита хорижий инвестицияларга нисбатан давлат ҳар қандай чеклашларни амалга ошириш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради, чунки бу миллий иқтисодий ҳавфсизлик билан боғлиқ. Шуниси характерлики, капитални четга чиқариш уни жалб қилишга нисбатан кам даражада тартибга солиниб турилади. Давлат тартибга солишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланади: 1) молиявий: жадаллаштирилган амортизация; солиқ имтиѐзлари; субсидиялар, қарзлар бериш; кредитларни суғурталаш ва кафолатлаш; 2) номолиявий: ер участкалари ажратиш; зарурий инфраструктура билан таъминлаш; техник ѐрдам кўрсатиш. Бу борада йирик капитал экспортери-импортери бўлмиш АҚШ тажрибаси жуда муҳимдир. АҚШнинг БХИларни тартибга солиш сиѐсати икки даражада амалга оширилади: федерал, ҳамда маҳаллий (штатлар, округлар, шаҳарлар). Федерал тартибга солиш деганда хорижий инвестицияларга нисбатан чеклашлар тушунилади. Бунда миллий ҳавфсизлик масаласи биринчи ўринга кўтарилади. АҚШ президенти америка фирмаларининг қўшилиши, ютилиб кетилиши ва сотиб олиниши жараѐнларини (агар бунда фирма фаолияти устидан назорат хорижий инвестор қўлига ўтса) тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Маҳаллий даражада суғурта бизнеси ва қишлоқ хўжалиги ерларини сотишни тартибга солиш орқали амалга оширилади. Трестларга қарши қонунларни давлат органлари томонидан қўлланилиши ҳам катта аҳамият касб этади. Умуман олганда маҳаллий маъмуриятнинг хорижий инвесторлар фаолиятини тартибга солиш имкониятлари катта эмас. Инвестицияларни рағбатлантириш тажрибаси кўпроқдир. АҚШга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг муҳим механизмларидан бири – хориждаги ваколатхоналардир. Улар инвестицияларни у ѐки бу штатга жалб этилишига кўмаклашадилар (Япониянинг ўзида шундай ваколатхоналардан 40таси фаолият кўрсатмоқда). 259 АҚШнинг алоҳида штатларига хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: солиқ имтиѐзлари; корхонани қураѐтган ѐки модернизациялаштираѐтган хорижий инвестор учун бозордаги ставкалардан пастроқ даражада қарзлар ва субсидиялар ажратиш; касбга ўқитиш ва бандликка кўмаклашиш; транспорт тармоғини такомиллаштириш; ер участкасини қурилиш учун тайѐрлаш; текинга фойдаланиш учун ер участкасини ажратиш ва бошқ. Халқаро инвестицияларни тартибга солиш бўйича муҳим амалий ҳужжатлардан бири – Осиѐ-Тинч океани ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ишлаб чиқилган хорижий инвестицияларнинг «кўнгилли кодекси»дир. Келажакда Умумжаҳон савдо ташкилоти (УСТ) томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган ушбу «кодекс» да қуйидаги инвестицион тамойиллар қайд этилган: транспарентлик; донор-мамлакатларга нодискриминацион ѐндашув; хорижий инвесторлар учун миллий режим; инвестицион рағбатларни соғлиқни сақлаш, ҳавфсизлик ва атроф- муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш билан мос тушиши; савдони ва капитал қўйилмалар ўсишини чегараловчи инвестицияларга бўлган чекловларни минималлаштириш; инвестицияларни экспроприация қилинишидан воз кечиш (бунда ижтимоий мақсадлар учун ва миллий қонунчилик доирасида, нодискриминация асосида, халқаро ҳуқуқ қоидаларига амал қилган ҳолда ва етарли ва самарали компенсация тўланиши шарти билан экспроприация амалга оширилиши мумкин); рўйхатдан ўтказилиш ва конвертациялашувнинг таъминланиши; капитални олиб чиқишдаги тўсиқларни йўқотиш; икки маротаба солиққа тортишни бекор қилиш; реципиент мамлакатнинг миллий қонунчилигига, маъмурий тартиб ва қоидаларига хорижий инвесторнинг амал қилиши; инвестицион лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хорижий мутахассисларни мамлакатдан чиқишига ва вақтинча ташриф буюришига рухсат бериш; маслаҳатлар ва музокара ѐки арбитраж ѐрдамида келишмовчиликларни бартараф этиш. Хорижий инвестицияни ўз иқтисодиѐтига жалб этаѐтган ҳар бир давлат хорижлик шерикларига ҳуқуқий ва ташкилий кафолатлар яратиб беради. Бу жараѐн жаҳон тажрибасида синовдан ижобий равишда ўтган. Ўзбекистон Республикаси хорижий инвестициялар тўғрисидаги қонунининг 260 11- моддасида шундай ѐзилган: Республика ҳудудида ўз инвестиция фаолиятини олиб бораѐтган хорижий инвесторлар ҳуқуқларининг ҳимоясини Ўзбекистон Республикаси кафолатлайди. Бу кафолат албатта, халқаро ҳуқуқ нормалари асосида берилади. Агарда Ўзбекистоннинг янги қабул қилинган қонунчилиги инвестиция шароитларини ѐмонлаштирса, ўн йилгача хорижий инвестициялар улар жалб қилинган даврда қабул қилинган қонунчилик шартлари сақланиб қолади. Бу талаб мудофаа, миллий ҳавфсизлик, жамоат тартибини сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш билан боғлиқ қонунчиликни ўзгартирмайди. Ўзбекистон Республикаси давлат органлари хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларига путур етказадиган ҳуқуқий нормативларни қабул қилган тақдирда, инвесторларга етказилган зарар шу органлардан суд орқали ундирилади. Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурларини амалга оширишда дунѐнинг кўплаб мамлакатлари иштирок этмоқда. Инвестицияларни жалб этиш вазифасини давлатимиз кўп укладли бозор иқтисодиѐтини яратиш ва ривожлантириш асосида хақиқий мулкдорларни шакллантириш билан боғлайди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling