Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


қабул қилиниши натижасида


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

қабул қилиниши натижасида: 
- сиѐсий жиҳатдан мамлакатимизнинг дон сотиб олиш учун бошқа 
мамлакатга иқтисодий қарам бўлишига йўл қўйилмади, аҳолининг дон 
маҳсулотлари билан таъминоти масаласи ҳал бўлди, давлат томонидан ун ва 
ун маҳсулотларининг нархи ошиб кетишининг олди олинди
- ижтимоий жиҳатдан биз бошқа мамлакатларнинг эмас, балки 
ўзимизнинг деҳқонлар иш жойлари билан таъминланди. Чорвачиликни 
ривожлантириш ва ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин экиб, қўшимча 
даромад қилиш имконияти пайдо бўлди, халқнинг эртанги кунга ишончи 
таъминланди; 
- иқтисодий жиҳатдан мамлакат валюта захирасини сақлаб қолиш ва бу 
валютани бошқа зарур соҳаларга ишлатиш имконияти яратилди, донни қайта 
ишлаш соҳасини ривожлантиришга реал талаб пайдо бўлди. 
Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги суғориладиган ерлардан 
аҳоли ва давлат эҳтиѐжларини оқилона ва янада тўлароқ қондириш 
мақсадида улардан фойдаланиш таркибини ўзгартириш ишларига катта 
аҳамият берилди.
Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги суғориладиган ерлардан 
аҳоли ва давлат эҳтиѐжларини оқилона ва янада тўлароқ қондириш 
мақсадида уладан фойдаланиш таркибини ўзгартириш ишлари амалга 
оширилди. Бунинг натижасида пахта экин майдонлари қисқартирилиб, ғалла, 
картошка, полиз, сабзавот экин майдонлари, токзорлар ва боғларнинг 
майдонлари анча кенгайтирилди (қаранг:14.4.1-жадвал).
14.4.1-жадвал. 
Ўзбекистонда экин майдонлари таркибининг ўзгариши
( 1990–2016йй., % да)
1

1990й. 
1995й. 
2000й. 
2010й 
2016й. 
Жами экин 
майдонлари,минг га 
4200,1 
3628,1 
3778,3 
3708,4 
3694,2 
100 
100 
100 
100 
100 
Шу жумладан 
Дон маҳсулотлари 
24,0 
44,8 
42,0 
45,2 
45,6 
Техник экинлар 
55,3 
37,9 
41,3 
38,2 
36,0 
Шундан пахта 
53,3 
36,1 
38,2 
36,2 
31,1 
Картошка 
0,9 
2,1 
1,3 
1,9 
2,3 
Сабзавот 
3,2 
5,0 
3,3 
4,6 
5,5 
1
Статистический сборник. — Ташкент: «Узбекистан» 2011. —С. 45 ; Статистический 
ежегодник Республики Узбекистан. — Ташкент, 2013. — С.226, 246–248; Ўзбекистон қишлоқ 
хўжалиги. Стат.тўплам.2016й. –Т., 2016.-23-бет; Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик 
тўплами 2010-2016 йиллар.-Т.: ЎзР ДСҚ,2017- 137-бет маълумотлари асосида тузилди..


284 
Озуқабоп полиз 
экинлари 
1,8 
1,5 
0,9 
1,4 
1,6 
Озуқа экинлари
14,8 
8,7 
11,2 
8,7 
9,0 
Пахта монополиясига барҳам бериш ва республика озиқ-овқат 
мустақиллигини таъминлаш сиѐсатини амалга ошириш мақсадида экин 
майдонларининг структураси ўзгарди. Республикамизда жами қишлоқ 
хўжалиги экин майдонлари ҳажмида пахта экин майдонларининг улуши 
1990 йилдаги 53,3% дан 2016 йилда 31,1% га камайгани ҳолда, дон 
маҳсулотлари экин майдонларининг улуши таҳлил даврида 24% дан 45,6% 
га, картошка майдонлари улуши 0,9% дан 2,3% га, сабзавот экинлари улуши 
3,2% дан 5,5% га ўсди. Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибининг 
ўзгариши қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 
мустақиллик 
йилларида 
кескин 
ўсишини 
таъминлаб, 
озиқ-овқат 
хавфсизлигини таъминлаш учун шарт-шароит яратди. 
Фермер хўжаликларининг ривожланиши натижасида улар ҳиссасига 
асосий 
қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотлари 
турлари 
бўйича 
экин 
майдонларининг умумий миқдоридаги улуши 2000йилда 5,0-20,7%ни 
ташкил этган бўлса, 2016 йилга келиб 21,4-99,2 %га ўсди (қаранг: 14.4.2-
жадвал) 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling