Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Институционал ислоҳотлар ва иқтисодиѐтни тартибга солиш


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

3.2. Институционал ислоҳотлар ва иқтисодиѐтни тартибга солиш 
тизимини шакллантиришнинг зарурлиги ва мақсади. 
Мустақилликка эришганимиздан кейин давлатимиз ва унинг кўп 
миллатли халқи манфаатларига мувофиқ келадиган мустақил ижтимоий-
иқтисодий сиѐсатни амалга ошириш имконияти туғилди. Бу вақтда 
республикамиз олдида ўта муҳим бўлган бир қатор вазифаларни ҳал этиш 
масаласи турарди. Биринчидан, яккаҳокимлик тизимидан мерос бўлиб қолган 
салбий оқибатларни бартараф этиш, иккинчидан, мустақил, демократик 
жамиятнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш ва ўтиш даврига хос 
муаммоларни ҳал қилиш.
Авваламбор, асосий эътибор яккаҳокимлик тизимининг иллатларини 
зудлик билан тугатиш, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик услублари ва 
директив режалаштиришнинг салбий оқибатларини тугатиш, иқтисодий ва 
молиявий вазиятни барқарорлаштиришга эътибор қаратилди.
Республикада яккаҳокимлик, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг амал 
қилиши иқтисодиѐтни ночор аҳволга тушириб қўйди. Иқтисодиѐтда 
зиддиятлар кучайиб борди, амалдаги хўжалик юритиш механизми эса мазкур 
1
Қаранг: Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 2017йил 
23 декабрь. 


57 
зиддиятларни бартараф этишга ноқобил эди. Бу ҳолат жамият ҳаѐтида 60-
йиллардаѐқ яққол намоѐн бўла бошлаган эди. Иқтисодиѐтнинг ривожланиш 
суръати кескин пасайиб, сарф-харажатлар ортиб борди. Ривожланишнинг 
иқтисодий воситалари ва омиллари амалда ишламади.
Республикамиз давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейин бу 
салбий оқибатларни тугатиш ва ривожланиш сари дадил қадам ташлаш 
имкониятига эга бўлинди. Тоталитар тузумдан қолган ―мерос‖нинг салбий 
оқибатларини бартараф этиш учун кенг қамровли ислоҳотларни амалга 
ошириш лозим деб қаралди. Ўзбекистон республикасининг биринчи 
Президенти И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон - бозор муносабатларига 
ўтишнинг ўзига хос йўли» китобида шундай ѐзади: «...тоталитар мероснинг 
оғир оқибатларини тугатиш, иқтисодиѐтга бозор асосида маданийлик бахш 
этиш фаолиятнинг айрим соҳаларини ўзгартириш йўли билан эмас, балки 
кенг миқѐсда тубдан яхлит иқтисодий ислоҳот ўтказиш орқалигина эришиш 
мумкин...»
1

Бозор иқтисодиѐтига ўтиш иқтисодий муносабатларни янгилаш
институционал ўзгаришларни амалга ошириш ва бошқаришнинг тегишли 
структурасини яратишни талаб этади. Шунинг учун ҳам республикамизда 
иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг биринчи босқичида бошқарув 
тизимини ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.  
Институционал ўзгаришлар жараѐнида бошқарув механизмлари 
такомиллаштирилиб борилди. Иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларини 
бошқариш борасида эса уларнинг хусусиятларига мос келадиган, хўжалик 
юритувчи субъектларга иқтисодий эркинлик беришга ѐрдамлашадиган, 
ташаббускорлик ва тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантирадиган 
ташкилий-ҳуқуқий шакллар вужудга келди.
Таркибий ўзгаришларни амалга ошириш жараѐнида ишлаб чиқаришни 
марказлаштирилган тартибда режалаштириш ва ташкил этишдан 
бошқаришнинг иқтисодий механизмаларига ўтиш масаласига жиддий 
эътибор қаратилди.
Бошқарув соҳасидаги ўзгаришлар натижасида кўплаб бошқарув 
органлари бўғинларининг вазифаси ўзгарди, баъзи ўзини оқламаган 
бошқарув органлари тугатилди ва янги органлар тузилди.
Ўзини оқламаган Давлат режа қўмитаси ўрнига Давлат истиқболини 
белгилаш ва статистика қўмитаси тузилди. Мазкур Қўмита 1997 йилдан 
Макроиқтисодиѐт ва статистика вазирлигига айлантирилди. Ҳозирги даврда 
бу вазирлик Иқтисодиѐт вазирлиги деб аталади.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Т.: Ўзбекистон, 1998, 82-бет.


58 
Нархларни эркинлаштириш шароитида Давлат нарх қўмитаси батамом 
тугатилди. Яккаҳоким бўлиб олган тақсимот идораси - Давлат таъминот 
қўмитаси ва унинг вориси –―Ўзшартномасавдо‖ ўрнига янги бозор 
структураси – Республика улгуржи ва биржа савдоси акциядорлик уюшмаси 
тузилди.
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида ва бозор муносабатларини 
бошқаришда 
молия-кредит 
тизими 
муҳим 
ўринни 
эгаллайди. 
Ислоҳотларнинг биринчи босқичида, республика Молия вазирлиги ва 
Марказий банкнинг вазифалари қайта кўриб чиқилди. Уларнинг янги 
бўғинлари тузилди. 
Назорат органлари фаолиятини тартибга солиш учун Давлат солиқ 
қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси тузилди.
Республикамизда мавжуд бошқарув органларининг нафақат фаолияти, 
балки уларнинг вазифалари ҳам янги жамият талабларидан келиб чиққан 
ҳолда қайта кўриб чиқилди ҳамда ўзгартирилди. Ташкил этилган янги ижро 
органлари тизими режалаш – тақсимлаш вазифаларидан холи бўлиб, 
иқтисодий сиѐсатни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш вазифасини 
бажармоқда. 
Институционал ўзгаришлар жараѐнида бошқарув механизмлари 
такомиллаштирилиб борилди. Иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларини 
бошқариш борасида эса уларнинг хусусиятларига мос келадиган, хўжалик 
юритувчи субъектларга иқтисодий эркинлик беришга ѐрдамлашадиган, 
ташаббускорлик ва тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантирадиган 
ташкилий-ҳуқуқий шакллар вужудга келди. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling