Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
Иккинчи босқичда иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва ислоҳ
этишни янада чуқурлаштириш,инвестиция фаолиятини кучайтириш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шунинг негизида иқтисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш мақсад қилиб қўйилди. Мазкур босқичда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган эди: - иқтисодиѐтни янада эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш; - давлат мулкини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига етказиш; - иқтисодий ўсишни ва макроиқтисодий мутаносиблик ҳамда барқарорликни таъминлаш; - миллий валюта – сўмни янада мустаҳкамлаш; - иқтисодиѐтнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хомашѐ етказиб беришдан тайѐр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ѐрдам кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган йўл давом эттирилди. Мазкур босқичда эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш нафақат иқтисодий, балки ҳам ижтимоий, ҳам сиѐсий вазифаларни ҳал қилишнинг асосий шарти этиб белгиланган. Бу эса иқтисодиѐт соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга оширишни кўзда тутди: 2 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиѐт йўли. –Т.: Ўзбекистон, 2007, 29-бет. 54 - иқтисодиѐтнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш жараѐнини изчиллик билан ўтказиш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш; - хусусийлаштириш жараѐнини янада чуқурлаштириш ва шу асосида мулкдорлар синфини шакллантириш; - мамлакат иқтисодиѐтига хориж сармоясини, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни кенг жалб этиш учун қулай ҳуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш; - иқтисодиѐтнинг асосий тармоқларини жадал модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни таъминлаш; - юртимизда транспорт коммуникация тизимини янада ривожлантириш; - солиқ юкини камайтириш, фаол инвестиция, фаол экспорт сиѐсатини юритиш; - аҳоли турмуш даражасини ошириш, аввало, қишлоқ жойларда кишиларнинг турмуш шароитини изчил яхшилаш; - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодий тараққиѐтда устувор ўрин эгаллашига эришиш; - мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, иқтисодиѐтимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига кенг кўламда интеграциялашувини таъминлаш; - иқтисодиѐтда мамлакатимиз иқтисодий мустақиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш. Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: - мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш; - аграр ислоҳотлар; - молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти; - бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор инфратузилмасини яратиш; - ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти; - ижтимоий ислоҳотлар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ фармони билан тасдиқланган ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси‖да мамлакатимизда амалга оширилаѐтган демократик бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришнинг янги босқичининг асосий вазифаларини белгилаб берилди. Унда мамлакатимизни ривожлантиришнинг қуйидаги 5 та устувор йўналиши белгиланган: 1. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш; 55 2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш; 3. Иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва либераллаштириш; 4. Ижтимоий соҳани ривожлантириш; 5. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиѐсат юритиш. ―Иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва либераллаштириш‖ деб номланган учинчи йўналишда кўрсатилган чора-тадбирларни рўѐбга чиқариш учун миллий валюта ва нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини босқичма- босқич жорий этиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, солиқ маъмурчилигини яхшилаш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, шунингдек туризм индустриясини жадал ривожлантириш назарда тутилган. Шунингдек, ушбу йўналиш хусусий мулкни, молия бозорини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, заргарлик соҳасини ривожлантириш, айрим миллий корхоналарнинг акцияларини (IPO) нуфузли хорижий фонд биржаларига дастлабки тарзда жойлаштиришга тайѐргарлик кўриш чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олади 1 . Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида иқтисодиѐтни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилаб берилди: -Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича кучли миллий ғоя, миллий дастур ишлаб чиқиш; -Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб- қувватлаш йили давлат дастурини амалга ошириш; -мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини самарали таъминлаш; 1 ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси‖//Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ фармони. 1-илова. 56 -солиқ юкини камайтириш ва қулайлаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш; -тез ривожланаѐтган, йириклашиб бораѐтган корхоналарни рағбатлантириш сиѐсатига ўтиш; -бюджет тизимини қайта кўриб чиқиш, бюджет даромадлари ва харажатлари халқимиз учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш; -инвестиция дастурларини шакллантиришда пухта режалаштирилган, узоқ муддатга мўлжалланган ягона концепцияни яратиш; -миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга қўшимча шароитлар яратиш мақсадида ―Миллий логистика порталини‖ ташкил этиш; -қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комлекс дастур ишлаб чиқиш; -ҳудудларни жадал ривожлантириш; -қурилиш соҳасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш 1 . Ушбу устувор йўналишларининг амалга оширилиши миллий иқтисодиѐтни янада барқарор ривожланишига, унинг асосида аҳоли фаровонлигини янада ўстиришга , Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига мос нуфузли ўринни эгаллашига имконият яратади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling