59
ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, бандлик муаммоларини ечиш ҳамда аҳоли
турмушини фаровонлаштириш борасидаги масъулиятини кучайтириш лозим.
Учинчидан, бозор иқтисодиѐти талабларидан келиб чиққан ҳолда,
айрим тармоқ ва ҳудудий бошқарув тузилмаларини қайта тузиш,
бирлаштириш, қисқартириш ва тугатиш асосида иқтисодиѐтни бошқариш
тузилмаларининг самарадорлигини таъминлаш. Бугунги кунда нафақат
айрим бўғинларни, балки қилинаѐтган
сарф-харажатларни деярли
оқламаѐтган айрим идораларни ҳам сақлаб қолиш қай даражада мақсадга
мувофиқ, деган масалани қайта кўриб чиқиш пайти келди.
Тўртинчидан,
бошқарув
тизимининг
самарадорлигини
сифат
жиҳатидан янги босқичга кўтариш. Қарорларни тайѐрлаш ва қабул қилиш
сифатини сезиларли даражада ошириш, уларнинг ижроси устидан таъсирчан
назорат механизмини жорий этиш зарур.
Вазирлик ва хўжалик бирлашмаларининг мавжуд бошқарув шакли, усул
ва методларини маъмурий-буйруқбозликдан халос қилиш,
уларнинг
корхоналар
хўжалик
фаолиятига
аралашиб,
хўжалик
юритувчи
субъектларнинг иқтисодий мустақиллигини чеклашига йўл қўймаслик учун
тегишли чора-тадбирларини амалга ошириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: