Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Давлатнинг иқтисодий монополизмга қарши сиѐсати чора-


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

6.2. Давлатнинг иқтисодий монополизмга қарши сиѐсати чора-
тадбирлари.
Давлат бозор иқтисодиѐтини ривожлантиришнинг асосларидан бири бўлган 
рақобат механизмининг тўлиқ ишлаши учун ҳамда аҳолини маълум даражада 
ижтимоий ҳимоялаш мақсадида иқтисодий монополизмга қарши чора-
тадбирларни амалга оширади. Маълумки, собиқ социалистик мамлакатларда, шу 
жумладан, собиқ cовет иттифоқида давлат мулкининг яккаҳокимлиги, режали 
хўжалик юритиш тизимининг амал қилиши оқибатида иқтисодий рақобат 
учун шароит бўлмади. Тадбиркорлик ва танлаш эркинлиги ҳам мавжуд эмасди. 
Шу боисдан Ўзбекистонда бозор иқтисодиѐтига ўтиш учун рақобатчиликни 
тиклаш лозим бўлади. Бунинг учун давлат мулкини унинг ихтиѐридан чиқариш 
ва хусусийлаштиришнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки янгидан ташкил 
топадиган акционерлик жамиятлари, концерн, уюшмалар, хусусий фирмалар яна 
иқтисодий яккаҳоким бўлиб қолишлари мумкин. Шу боисдан ривожланган 
мамлакатларда тўпланган яккаҳокимликка қарши кураш тажрибалари асосида 
антимонопол сиѐсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. 
Дастлабки монополизмга қарши қонун 1890 йилда (трестларга қарши 
Шерман қонуни) АҚШда қабул қилинган. Ҳозирги даврда ана шунга ўхшаш 


106 
қонунлар деярли барча ривожланган мамлакатларда қабул қилинган бўлиб, 
мазкур қонунчилик асосан уч йўналишга эга.
Биринчидан, ҳар қандай йирик фирма, корпорация маҳсулот ишлаб 
чиқаришнинг 40-50 фоиздан ортиғини ўз қўлида тўпламаслиги зарур. 
Иккинчидан, барча йирик корхоналар жисмоний ва юридик шахслар учун 
ўзининг ва бошқа ҳиссадорлик жамиятлари акцияларининг тўпланадиган 
улушлари миқдори чеклаб қўйилади.
Учинчидан, бозор баҳоларини талаб ва таклиф нисбатини инобатга олмай, 
ўзаро келишиб белгилаш ва ушлаб туришга қаратилган келишувлар
бозорларни ўзаро тақсимлаб олишлар ман қилинади. 
Монополияга қарши қонунчиликни татбиқ этиш учун махсус маъмурий 
муассасалар, қўмиталар тузилади. Улар корхоналарнинг тузилишига, 
қимматбаҳо қоғозларнинг тақсимланишига аралашадилар ва барча учун 
мажбурий қарор ишлаб чиқаради. Бунда Япония тажрибаси қўл келиши мумкин. 
Японияда Иккинчи жаҳон урушидан кейин яккаҳоким монополияларни ман 
қилувчи қонунга амал қилишни назорат қилувчи одилона келишувлар юзасидан 
ташкил топган қўмита кенг ваколатларга эга бўлиб, мазкур қўмита мустақил 
равишда иш юритади. Агар амалдаги қонунчиликнинг бузилишини қўмита 
аниқласа ва бу ҳолат суд томонидан тасдиқланса, уни бузган фирмага жуда 
катта жарима солинади. Қўмита ўзаро рақобат қилувчи корпорацияларнинг бир-
бирлари билан картель шартномалари тузишларини ман қилади. Агарда ана 
шундай шартномалар иқтисодий зарурат сифатида тузилса, қисқа муддатли 
бўлиши назорат қилинади. 
Монополияга қарши давлат органларининг монополистик фаолиятни 
чеклаш 
ва 
тартибга 
солишга 
қаратилган 
фаолият 
йўналишлари 
қуйидагилардан иборат: 
- монополиядан чиқариш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва 
уларни амалга оширишни назорат қилиш;
- бозорда маълум товар бўйича 35% дан ортиқ улушга эга бўлган ва 
реестрга киритилган хўжалик субъектларининг бозордаги ҳатти-харакатини 
назорат қилиш;
- товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик субъектларининг 
монополистик фаолиятининг олдини олиш ва унга барҳам бериш;
- товар бозорларига кириш тўсиқларини, шунингдек, халқаро савдо ва 
инвестициялар учун тарифли ва тарифсиз тўсиқларни камайтириш бўйича 
ҳаракатларни амалга ошириш; 
- хўжалик субектларини бўлиб юбориш, ѐки ушбу товар бозорига 
киришни истаган янги хўжалик субъектларини қўллаш-қувватлаш йўли 


107 
билан монополистик товар бозорида хўжалик субъектлари сонини 
кўпайтириш;
- хўжалик субъектларининг қўшилишига ва юридик шахсларнинг 
уюшмалар ташкил этишларини ман қилиш;
- ғирром, ноҳалол рақобатнинг олдини олиш;
- товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик субъектларининг 
бозор салоҳиятини(потенциалини) чеклаш.
Буюк 
Британия ва Францияда корхоналарнинг қўшилиши 
натижасида ташкил топган янги корхонанинг бозор улуши 25%дан, активлар 
ҳажми ҳам маълум миқдордан ошмаслиги кераклиги белгилаб қўйилган. 
Германияда бундан ташқари йиллик сотиш ҳажмининг қуйи чегараси ҳам 
белгилаб қўйилади АҚШ, Япония, Канада, Австралияда қўшилиш 
тўғрисидаги шартномалар давлатнинг тегишли органлари рухсатисиз 
тузилган тақдирда ноқонуний ҳисобланади. Буюк Британия, Франция ва 
Германияда активлари қиймати ва сотиш ҳажми бўйича йирик фирмаларнинг 
қўшилишигина назорат қилинади.
Картеллар АҚШ, Франция, Германия, Испания, Португалия, Австралия, 
Канадада тўлиқ ман қилинган. Бу ҳақдаги келув қонунни бузилиши ҳолати 
деб ҳисобланади. Келишув тўғрисидаги маълумот тасдиқланса, монопол 
фойда миқдоридан 3 баробар кўп миқдорда штрафга тортилади. АҚШда 
яширин картелда иштирок этиш жавобгарликка тортиладиган жиноят 
ҳисобланади. Таъминот ва сотиш фаолияти бўйича фирмаларнинг
бирлашиши таннархни пасайтиришга имкон берса ҳам ноқонуний фаолият 
деб баҳоланади.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling