Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
учун солиқ солишнинг енгиллашган тартиби киритилган
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
учун солиқ солишнинг енгиллашган тартиби киритилган.
Солиқ тизимини енгиллаштириш ва оптималлаштириш бўйича тадбирлар натижасида солиқ юкини (жамланган бюджет даромадларининг ЯИМ даги улуши) 1996 йилдаги 45 фоиздан 2017 йилда 20,5 фоизгача камайтиришга эришилди. Солиқ тизимини таҳлил қилишда тўрт жиҳатни кўрсатиб бериш муҳимдир: фискал, соф иқтисодий, ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий- техник. Фискал жиҳат солиқлар тизимини бюджет даромадлари, солиққа тортиш механизимини шакллантириш нуқтаи назарини характерлайди. Иқтисодий жиҳатдан солиқларнинг ишлаб чиқаришга таъсирини ифодалайди. Ижтимоий-иқтисодий жиҳат турли аҳоли қатламларини оқилона солиққа тортиш тизимини таъминлашнинг ташкилий-техник шакллари билан боғлиқдир. Маълумки, солиқ қонунларига жорий ўзгаришлар киритилиши табиий ҳол, лекин улар ижтимоий-иқтисодий сиѐсатнинг узоқ вақтга мўлжалланган мақсадини кўзлаши керак. Тўғри ташкил этилган солиқ сиѐсати иқтисодий тангликни енгиб ўтишда муҳим роль ўйнаши мумкин. Бунинг учун молиявий нуқтаи назардан қараладиган бўлса, у солиққа тортиладиган объектларнинг барчасини қамраб олиши ва бюджетни зарур маблағлар билан таъминлашга қаратилмоғи лозим. Иқтисодий нуқтаи назардан солиқ ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантирмоғи керак. Ижтимоий нуқтаи назардан қараладиган бўлса солиқлар бўйича бериладиган имтиѐзлар 138 ҳаддан ташқари кўп бўлиб кетмаслигига эришиш лозим бўлади. Ташкилий нуқтаи назардан қараладиган эса, солиқ аппаратини кучайтириш зарурати туғилади. Солиқ тизими экологик ҳалокатнинг олдини олишда ҳам муҳим роль ўйнайди. Бунинг учун ер-сув солиғи жорий қилиниб, аграр корхоналарни ердан унумли фойдаланишга йўналтириш лозим. Умуман, солиқлар даромадларнинг бир қисмигагина солиниши, айни вақтда, халқ хўжалиги ва аҳолига керакли маҳсулот ҳамда молларни кўпроқ ва яхшироқ ишлаб чиқаришга интилаѐтган корхоналарни, кишиларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириши ҳам лозим. Юқоридагиларга мувофиқ, бир қатор давлатларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ҳам замонавий молиявий сиѐсатнинг муҳим йўналишлардан бири солиқ юкини пасайтириш ҳисобланади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling