Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

―Тўғридан-тўғри 
хорижий 
инвестициялар 
жалб 
этилишини 
рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПФ-4434-
сон Фармони қабул қилинди.Ушбу фармонга кўра
х
орижий инвесторнинг пул 
шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан 
ташкил этилаѐтган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат 
рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида 
ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик шахслардан олинадиган фойда 
солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва 
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий 
тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл ҳамда Таълим 
ва тиббиѐт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал 
таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаларига мажбурий ажратмалар 
тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган 
меъѐрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кафолатлар
имтиѐзлар ва афзалликлар тизими кўлами янада кенгайтирилди. Жумладан, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-
сон Фармонида кўзда тутилган солиқ имтиѐзлари авваллари 8 та тармоқ 
фаолиятига тегишли бўлган бўлса, ушбу Фармон билан 2012 йилнинг II-
чорагидан бошлаб, хорижий инвестициялар учун имтиѐзлар 20 та 
йўналишдаги иқтисодиѐт тармоқларида фаолият юритаѐтган чет эл 
инвестиция иштирокидаги корхоналарга татбиқ этиладиган бўлди. 


141 
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган 
иқтисодиѐт тармоқлари корхоналари инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб, 
фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани 
ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган 
ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий 
ажратмалар тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиѐзлари берилган. 
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий жалб қилинган инвестициялар ҳажми: 
300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ долларигача бўлганда – 3 йил 
муддатга; 
3 миллиондан 10 млн. АҚШ долларигача бўлганда - 5 йил муддатга; 
10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга солиқ 
имтиёзларидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланган. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling