Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


-Расм. Меҳнат бозорининг вазифалари ва унга таъсир этувчи


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

10.4.2-Расм. Меҳнат бозорининг вазифалари ва унга таъсир этувчи 
омиллар 
Меҳнат бозори амал қилиш механизмининг муҳим компонентларига 
қуйидагилар киради: 
- ишчи кучига талаб. У меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган 
ижтимоий эҳтиѐжнинг умумий ҳажмини ифодалайди; 
Меҳнат бозори 
Меҳнат бозорининг вазифалари 
Ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришга 
кўмаклашиш 
Ишчи кучини тақсимлаш ва қайта 
тақсимлаш 
Ишчикучимобиллигинифаоллаштириш 
Меҳнат унумдорлигини ўстиришни 
рағбатлантириш 
Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини 
оширишга шароит яратиш 
Меҳнат бозорига таъсир этувчи 
омиллар 
Демографик омиллар 
Ижтимоий омиллар 
Ташкилий-ҳуқуқий омиллар 


180 
- ишчи кучи (меҳнат) таклифи, ишлашни истаѐтган ишчи кучининг 
умумий миқдори. Ишчи кучи жинси, ѐши, маълумоти, касб-кори, малакаси 
нуқтаи назардан турли таркибда намоѐн бўлади; 
- ишчи кучи баҳоси ишчи ва ходимларнинг иш ҳақида ифодаланади, иш 
ҳақи товар қийматининг пулдаги ифодаси, бозор баҳосидир;
- ишчи кучи қиймати. Ишчи кучи қиймати уни такрор ишлаб чиқариш 
учун зарур бўлган моддий ва номоддий неъматлар, хизматлар қиймати билан 
белгиланади; 
- рақобат. Рақобат иш берувчилар ўртасида юқори малакали
 
10.4.3-расм. Меҳнат бозори таркиби (сегментлари)
1
ишчи кучини жалб этиш учун олиб борилса, ѐлланма ходимлар ўртасида 
юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари учун рақобат кураши юз беради. 
Шунингдек, иш берувчи ва ѐлланма ходимлар ўртасида ишга ѐлланиш 
шартлари юзасидан рақобат бўлади (10.4.4-расм). 
10.4.4-расм. 
Меҳнат 
бозори 
амал 
қилиши 
механизмининг 
компонентлари 
1
Муаллиф томонидан тузилган. 
Меҳнат бозори 
Энг юқори малакали 
мутахассислар бозори 
Ишчи касб-корлари меҳнат 
бозори 
Қолдиқ меҳнат бозори 
Малакали кадрлар бозори 
Кам малакали ходимлар ва хизмат 
кўрсатиш соҳаси меҳнат бозори 
Норасмий меҳнат бозори 
Меҳнат бозори механизми 
Ишчи кучига талаб
Ишчи кучи бозори 
Ишчи кучи таклифи
Ишчи кучи қиймати
Рақобат


181 
Аммо иш ҳақи миқдори ўсганда ишчи кучи таклифи ҳам кўпаяди. 
Аксинча ҳолатда ишчи кучи таклифи камаяди.Бозор мувозанати ишчи кучига 
бўлган талаб ва унинг таклифи маълум мувозанатли иш ҳақи даражасида 
миқдор ва таркиб жиҳатидан бир-бирларига мувофиқ (тенг) бўлганларида 
юзага келади.Давлат меҳнат бозорини иқтисодий ва маъмурий воситалар, 
дастаклар ѐрдамида тартибга солиб туради (10.4.5-расм). 
Меҳнат муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги 
йўналишлар бўйича амалга оширилади: 
- ишга ѐллашнинг минимал стандартларини қонуний белгилаш; 
- иш вақтининг узунлиги, иш ҳақи, бошқа тўлов ва имтиѐзлар; 
- меҳнат шароити ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норма 
(меъѐр)ларни қонуний белгилаш; 
- шахсларни маълум турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишларига 
қонуний рухсат бериш ва чеклаш
- иш берувчи ва ходимларнинг фаолиятини фуқаролик ҳуқуқи ҳамда 
меҳнат қонунчилиги асосида тартибга солиш. 
Ўзбекистон Республикасида меҳнатга лаѐқатли аҳолини иш билан 
таъминлаш стратегияси қуйидагиларни амалга оширишни кўзда тутади: 
- фуқароларнинг меҳнат қилиш, тадбиркорлик, иқтисодий фаолият 
соҳаси ва турини ҳамда касбни танлаш эркинлиги каби конституциявий 
ҳуқуқларини таъминлаш; 


182 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling