Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг мақсади, йўналишлари
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
10.3. Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг мақсади, йўналишлари
ва ижтимоий соҳада давлат бошқаруви. Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган туб ислоҳатлар мақсади инсон ва унинг манфаатлари,фаровонлигини таъминлаш хамда инсонни ҳар томонлама камолга етказишга қаратилгандир. Бу мақсад биринчи марта 1990 йил 5 июнда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан ―Ўтмишдан сабоқ чиқариб, келажакка ишонч билан‖ деб номланган собиқ Ўзбекистон Компартиясининг ХХII съездида сўзланган маърузасида ―биз бутун иқтисодиѐтни ижтимоий йўналиш баҳш этишни, унга инсонга, унинг талаб ва эҳтиѐжларини қондиришга қаратишни ўзимизнинг асосий вазифамиз деб биламиз‖ 1 ,-деб барала айтилган. Ушбу сўзлар билан И.А.Каримов томонидан мамлакатни мустақиллиги учун кураш айни қизиган пайтда , истиқболда Ўзбекистонни мустақил тараққий эттиришнинг мақсади қилиб белгилаб берилган. И.А.Каримов истиқлол арафасида, ―Ўзбекистон аҳолиси ўрта хисобда гўшт маҳсулотларини, сут ва сут маҳсулотларини, тухумни умуман мамлакат аҳолисига нисбатан икки баробар кам истеъмол қилмоқда. Ойига ўрта хисобда 75 сўмдан камроқ ялпи даромад оладиган аҳолининг улуши мамлакатда 12 фоиздан сал кўпроқ бўлса, бизнинг республикамизда 45 фоизга боради. Бир миллионга яқин киши ижтимоий ишлаб чиқаришда ўзининг кўлидан келадиган ишни топа олмаяпти. Ижтимоий инфраструктура тармоқлари: соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача болалар муассасалари жуда оғир аҳволга тушиб қолган. Мактаб ва касалхоналарнинг 60 фоизи нобоп биноларда жойлаштирилганини айтишнинг ўзи кифоя. Жуда ўткир иқтисодий ва ижтимоий муаммолар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Буни аввало шундан кўрса бўладики, инсоннинг ҳар томонлама уйғун камол топиши, унинг шахс сифатида маънавий ривожланиши бир ѐқда турсин, кўпинча яшаш учун керак бўлган энг оддий нарсалар ҳам етишмаяпти‖ 2 , -деб таъкидлаган. Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингандан сўнг аҳоли турмуш даражасини юқори даража таъминлаш, инсон манфаатларини рўѐбга чиқариш ва уни ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиѐти, очиқ ташқи сиѐсатга эга кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила 1 Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –Т.: Ўзбекистон, 2011.- 205-бет. 2 Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.-Т.: Ўзбекистон, 2011.-167- 168-бетлар. 176 бошланди.Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлаб давридаѐқ давлат ижтимоий сиѐсатининг асослари яратилиб, амалга оширила бошланди. Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсат устувор йўналиш ҳисобланади ва у босқичма-босқич амалга оширилади. Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир: Ижтимоий сиѐсатни ўтказишда давлатнинг бошқариш функциясига эгалиги; Ижтимоий ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги; Аҳолининг яшаш даражасини кескин тушиб кетишига йўл қўймаслик; Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари маҳаллалар орқали аҳолига аниқ манзилли ижтимоий ѐрдам кўрсатиш; Ижтимоий ислоҳотларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини яратиш. Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ижтимоий сиѐсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган: Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш; Маҳсулот, хизмат ва уй-жойнинг кучли ички истеъмол бозорини шакллантириш; Аҳолининг тўлов талабларини кенг миқиѐсда қондириш ва унинг ўсишини таъминлаш; Аҳолининг даромад ва мулкка эгалик даражасининг кескин табақалашувининг олдини олиш; Ижтимоий хизматларга бўлган зарур кафолатни таъминлаш. Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолдадавлат ижтимоий сиѐсати қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилмоқда: Давлат ижтимоий истеъмол фондларини ташкил этиш ва улардан жамиятнинг ҳар бир аъзосининг фойдаланишини кафолатлайдиган қонунларни қабул қилиш; Давлатнинг марказлашган ижтимоий суғурта фондини ташкил этиш; Кўрсатилган хизматлар ва самарали меҳнатлари учун давлат томонидан бериладиган имтиѐзлар; Иш ҳақи ва пенсия минимумининг давлат томонидан кафолатланиши; Кўп болали оилаларга тўланадиган нафақалар; Кам таъминланган аҳоли табақаларига моддий ѐрдам кўрсатиш; Болаликдан ногирон ва бошқа меҳнат қобилиятини йўқотганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш; Талабалар учун тўланадиган давлат стипендиялари; 177 Ишсизлик нафақаси; Энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари турларини белгиланган нархларда сотилишини таъминлаш; Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматлар баҳоларидаги фарқларни бюджет ҳисобидан қоплаш; Ижтимоий соҳанинг энг муҳим тармоқлари (соғлиқни сақлаш, таълим, жисмоний тарбия, спорт ва маданият) моддий базасининг ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш. Демак, мамлакатимизда амалга оширилаѐтган туб демократик ислоҳотлар ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига асосланган демократик жамият барпо этишга қаратилган. Буни ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш орқали таъминлаш мумкин. Чунки, ҳар қандай жамиятнинг ривожланганлик даражаси ижтимоий масалаларнинг қай даражада ҳал этилаѐтганига боғлиқ. Ижтимоий масалалар мамлакат тараққиѐтининг муҳим омили сифатида иқтисодий ривожланишга таъсир этади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасида давлат ижтимоий сиѐсати ижтимоий ислоҳотларни давомли амалга ошириб бориш орқали аҳоли турмуш даражасини барқарор ўстириб боришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ―ги Фармонида ―ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиѐсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиѐт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ѐшларга оид давлат сиѐсатини такомиллаштириш‖ вазифалари белгиланган 1 . Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling