Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Ижтимоий соҳа ривожланиши қуйидагиларга боғлиқ бўлади
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий соҳанининг зарурлигини белгиловчи омиллар бозор ва нобозор омилларидан иборат бўлади.
- Бозор билан боғлиқ бўлмаган омилларга қуйидагилар киради
Ижтимоий соҳа ривожланиши қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
-ижтимоий харажатлар ҳажми ва таркиби инсон ижодий потенциали аҳамиятининг ошиши, инсон ривожланиши учун харажатларнинг ўсиши; -ижтимоий иқтисодиѐт аралаш секторидаги рақобат ва бозор механизми имкониятларининг кенгайиши. Бу ҳолда ижтимоий харажатлар камайиши учун имкониятлар яратилади; -давлат мулкини оқилона хусусийлаштириш. Турли мамлакатлардаги ижтимоий соҳага қилинадиган давлат харажатларидаги фарқлар солиқ юкининг оғирлигига; ижтимоий харажатлар хажмига; молиявий сиѐсатнинг қатьийлигига; ҳарбий харажатларнинг қисқартирилишига; хусусийсаштириш кўламига боғлиқ. Ижтимоий соҳанининг зарурлигини белгиловчи омиллар бозор ва нобозор омилларидан иборат бўлади. Бозор омиллари унинг камчилик ва салбий жиҳатлари билан ифодаланади. Улар қуйидагилардан иборат: Хусусий тадбиркорликнинг такрор ишлаб чиқаришни нормал таьминлай олмаслиги; Хусусий тадбиркорликнинг жамоат неьматларини ишлаб чиқара олмаслиги; Рақобатнинг камчиликлари; Бозор ахборотларини олишнинг қийинлиги; Ташқи эффектлар. Фирмалар фаолиятининг бошқаларга зиѐн етказиши. Салбий экстерналий. Бозор билан боғлиқ бўлмаган омилларга қуйидагилар киради: 170 • Давлат бошқарув органларининг ўзаро ва иқтисодиѐтнинг бошқа сектори муассасалари билан иқтисодий вамолиявий алоқа қилишга мажбурлиги; • Бозор иқтисодиѐти институционал асосларини такомиллаштириб бориш зарурлиги; • Даромадларни қайта тақсимлаш зарурлиги. Шундай қилиб иқтисодиѐтнинг ижтимоий соҳаси хусусий тадбиркорлик ва бозорнинг ўз ўзини тартиблаши асосида ҳал қила олмайдиган муаммоларни ҳал қилади. Давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий жароѐнларни тартибга солишдаги камчиликлари эса фуқаролик институтлари, фуқароларнинг ўз ўзини бошқариш органлари томонидан тузатилиб, тўлдирилиб борилади. Ижтимоий соҳа иқтисодиѐтининг ривожланиши иқтисодий самарадорлик ва ижтимоий адолатга асосланган ижтимоий самарадорликни таъминлайди. Ижтимоий соҳанинг ривожланганлик даражаси, унинг ҳолати аввалам бор моддий ишлаб чиқаришнинг ривожланганлиги билан боғлиқдир. Бироқ тескари муносабат ҳам мавжуд, яъни ўз навбатида у ишлаб чиқаришни ривожланишига таъсир кўрсатади. Ижтимоий соҳанинг ривожланганлик даражаси давлатнинг иқтисодий сиѐсати ва иқтисодий муносабатлар тизими билан узвий боғлиқдир. Ҳозирги кунда жамиятнинг ривожланишида ижтимоий соҳанинг роли ошиб бормоқда. Ижтимоий соҳанинг устун даражада ривожланиб бориши ижтимоий соҳада банд бўлганлар улушининг ошиб бориши бунга мисол бўла олади. Жамият ривожланишида инсон омилининг роли муҳим бўлиб, у доим ошиб боради. Иқтисодий ўсишда илмнинг ва соғлиқни сақлашнинг таъсирини ўсиб бориши ҳақида Жаҳон банкининг 1998/1999 йиллар учун «Ривожланишда илмнинг хиссаси»(«Знание на службе развития») номли ҳисоботида тўхталиб ўтилади. Ходимларнинг маълумоти, малакасининг ошиши ЯИМ да ушбу омиллар ҳисобига ўсиш улушида намоѐн бўлади. Масалан, Америка иқтисодчиси Е.Денисон тахминига кўра 1929-1982 йилларда миллий даромад ўсишининг 14% маълумот, малакани ошириш ҳисобига 21% меҳнат унумдорлигининг ўсиши ҳисобига эришилган. Инсоннинг ижтимоий-иқтисодий эҳтиѐжлари унинг манфаатларида намоѐн бўлади. Жамият, шу жумладан иқтисодиѐт ривожланиши учун инсон, жамият, давлат манфаатларининг муштараклигини ҳамда улар ўртасидаги нисбатларнинг уйғунлигини таъминлаш зарурдир. Турли назарияларда бу борада турлича ѐндашувлар мавжуддир. Неоклассик назарияда шахс манфаати асосий ва белгиловчи хисобланади. В.Парето, А.Бергсон ва П.Самуэльсонлар жамият манфаатини шахслар 171 манфаатларининг мажмуаси деб таьрифлаганлар. Иқтисодий социодинамика назариясига кўра шахс ва жамият манфаатлари комплементар, яьни ўзаро тенг, бир-бирини тўлдирувчи. Бозорда хар бир субьект ўз шахсий манфаатини кўзлайди. Жами талаб индивидуал ва ижтимоий нафлилик таьсирида шаклланади. Давлат илмий-тадқиқот фаолиятини, иш ўринларини яратишни, маданиятни, ташқи муҳитни сақлаш ва ривожлантиришни молиялаштириш орқали иқтисодий ўсишнинг социодинамик мультипликаторини яратади. Шуни таъкидлаш керакки, жамият ташкилий унсурлари ва давлат органлари ўртасида ижтимоий шериклик, ҳамкорлик қарор топганда ижтимоий адолат, шахс, жамият ва давлат ўртасида мутаносиб муносабатлар ривожланиши учун асос яратилади ва фуқаролик жамияти шаклланади. Жамиятнинг ривожланиш йўналиши, шахс, жамият, давлат манфаатлари уйғунлигининг таьминланиши давлат ривожланиши моделига боғлиқ. Қўмондонлик-маьмуриятчилик моделида ижтимоий аҳамиятли неьматлар асосан корточка тизими орқали тақсимланади. Ижтимоий йўналтирилган моделда кенг ижтимоий хизматлар давлат хисобидан берилади. Ижтимоий давлат ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтига асосланади. Либерал моделда давлат қатьий белгиланган лимитдаги ижтимоий кафолатларни таьминлайди, шахслар ижтимоий неьматларнинг минимумдан юқори қисмини ўз даромади хисобига сотиб оладилар. Социогуманитар давлат моделида асосий бойлик инсон бўлиб иқтисодиѐт инсонни хар томонлама ривожлантиришга бўйсундирилган бўлади, лекин бу моделни амалда рўѐбга чиқариш масалалари фанда ҳозирча ишланмаган. Ижтимоий соҳа ривожланишининг асосий кўрсаткичлари инсоннинг хар томонлама ривожланиши, ҳаѐт шароитларининг яхшиланиши, моддий ва ижтимоий фаровонлигининг ошишида ўз ифодасини топади. Бу кўрсаткичларнинг умумлаштирилган ифодаси сифатида инсон потенциал(салоҳияти) ривожланиши индекси қўлланилади. Инсон потенциали ривожланиши индекси(ИПРИ) кутилаѐтган умр узоқлиги, аҳоли жон бошига харид қобилияти паритети бўйича АҚШ долларида ЯИМ ва саводхонлик даражаларининг ўртача арифметик индекси билан ўлчанади. Жаҳон мамлакатларининг ижтимоий- иқтисодий ривожланиш даражалари ушби индекс билан ҳам ўлчанади. Шунингдек, Ижтимоий соҳанинг ривожланиши аҳоли жон бошига инсон капитали-давлат, корхона, шахс томонидан соғлиқни сақлаш, таьлим, ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларига қилинган аҳоли жон бошига инвестициялар ҳамда аҳоли турмуш даражаси ва сифати кўрсаткичлари билан ўлчанади. Ижтимоий соҳа аҳоли даромадларини қайта тақсимлаш, инфляцияни қисқартириш, 172 камбағалликни қисқартириш, минтақалараро ижтимоий фарқларни бартараф этиш ва бошқа ижтимоий дастурларни амалга оширишни мақсад қилиб қўйган. Ижтимоий дастурларни бажариш инновацион иқтисодиѐтга ўтиш ва ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўстирилишига боғлиқдир. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling