Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Асосий тушунча ва атамалар
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-БОБ. ЖАМИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ СОҲАСИ ВА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ 10.1. Жамиятнинг ижтимоий соҳаси, унинг мазмуни ва ижтимоий ривожланишдаги роли.
- Ижтимоий соҳа
Асосий тушунча ва атамалар
Пул, пулнинг вазифалари, муомала учун зарур бўлган пул миқдори, пул муомаласи, пул эмиссияси, кредит, кредитнинг турлари, банк кредити.банк,Марказий банк, тижорат банки, банк турлари, монетар сиѐсат, монетар воситалар, халқаро кредит. Мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар 1. Пул нима ва у қандай вазифаларни ўтайди? 2. Пул муомаласи қонунини тушунтириб беринг. 3. Пул муомаласи давлат томонидан қандай тартибга солинади? 4. Пул эмиссияси нима ва у қандай назорат қилинади? 1 https://kun.uz/news/2018/01/16/markazij-bank-2018-jilda-bazarilisi-rezalastirilgan-6ta-asosij-vazifani- malum-kildi 166 5. Кредит нима ва у қандай вазифаларни бажаради? 6. Кредит турларини изоҳлаб беринг. 7. Марказий банк қандай вазифаларни бажаради? 8. Монетар сиѐсат нима? 9. Монетар ваоситалар орқали иқтисодиѐт қандай тартибга солинади? 10. Ўзбекистонда пул-кредит воситалар орқали давлат иқтисодиѐтни қандай тартибга солмоқда? 11. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз давом этаѐтган шароитда Ўзбекистонда банк тизимини янада мустаҳкамлаш учун қандай чора- тадбирлар амалга оширилмоқда? 12. Пул-кредит воситалар орқали давлат иқтисодиѐтни қандай тартибга солмоқда? 167 10-БОБ. ЖАМИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ СОҲАСИ ВА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ 10.1. Жамиятнинг ижтимоий соҳаси, унинг мазмуни ва ижтимоий ривожланишдаги роли. Ижтимоий соҳа- ижтимоий ҳаѐтнинг нисбатан мустақил соҳаси, унда хилма-хил ижтимоий манфаатлар ва ижтимоий субъектларнинг муносабатлари амалга ошади, шахснинг ижтимоий шаклланиши юз беради; шу билан бир вақтда ижтимоий неъматлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатишда банд бўлган кишилар фаолиятининг соҳаси ―ижтимоий мунособатлар‖ маъносидан анча кенг, чунки моддий негиз ва ижтимоий муносабатларни амалга оширувчи кишиларни қамраб олади. Ижтимоий соҳа инсон ҳаѐтини ташкиллаштириш, ижтимоий истеъмолга бўлган талабларни, жумладан, турар-жой, билим олиш, касб- корликка ва малакага эга бўлиш, соғлиқни сақлаш ва мустҳкамлаш, дам олиш, маданий ва маънавий етук бўлишга бўлган эҳтиѐжларни қондиришга бевосита хизмат кўрсатувчи иқтисодиѐт тармоқлари мажмуидир. Ижтимоий соҳа (сектор)- давлат ва жамоат ташкилотлари (шу жумладан, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари) иҳтиѐрида бўлган иқтисодиѐт ресурслари мажмуаси бўлиб, иқтисодий муҳим (майдон)нинг шундай қисмики, унда қуйидаги хусусиятлар мужассам бўлади. 1. Иқтисодий фаолиятни айирбошланишини ташкил этишнинг нобозор тури устувор бўлади, бозор амал қилмайди ѐки қисман амал қилади; 2. Ижтимоий (жамоат) неъматлар ишлаб чиқарилади, тақсимланади ва истеъмол қилинади; 3. Жамоат (ижтимоий) неъматга талаб ва таклиф ўртасидан иқтисодий мувозанат давлат, махаллий ўзини ўзи босиқариш органлари, кўнгилли- жамоат ташкилотлари томонидан тегишли ижтимоий дастаклар, биринчи навбатда бюджет-молия сиѐсати ѐрдамида таъминланади. Ижтимоий соҳа ижтимоий ѐрдам, ижтимоий суғурта ва ижтимоий хизматларни ўз ичига олади (10.1.1-расм). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling