Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Шунингдек,  тижорат  банкларининг  ликвидлигини  тартибга  солишда мажбурий захиралар


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

 
Шунингдек
тижорат 
банкларининг 
ликвидлигини 
тартибга 
солишда мажбурий захиралар инструментидан иқтисодиѐт ва пул-кредит 
соҳасидаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда мослашувчанлик билан 
фойдаланиб борилди. Тижорат банклари томонидан Марказий банкда 
шакллантирилган мажбурий 
захиралар бўйича 
хисобварағларидаги 
маблағлар қолдиғи 2017 йил 1 ноябрь ҳолатига йил бошига нисбатан 32 
1
Ўша ерда 
2
2017 йил пул-кредит соҳаси таҳлили ва 2018 йилга мўлжалланган монетар сиѐсат// 
https://finansist.uz/uz/monetar-siyosat-tahlili-va-prognozlar-2018/ 


162 
фоизга (3,9 трлн. сўмдан 5,2 трлн. сўмга) кўпайди. Ушбу ўсиш тижорат 
банклари депозит базасининг реал ошиши ҳамда хорижий валютадаги 
депозитларнинг миллий валютадаги эквивалентининг ошиши билан 
изоҳланади. 
Таъкидлаш керакки, 2017 йилда шаклантирилган мажбурий захиралар 
таркибида миллий валютадаги маблағлар улуши йил бошидаги 60 фоиздан 1 
ноябрь ҳолатига 8 фоизгача камайган. Бу, ўз навбатида, мазкур даврда 
тижорат банклари томонидан миллий валютадаги ликвидликка бўлган талаб 
юқори даражада сақлаб қолинаѐтганлигини акс эттириб, банклар томонидан 
сўмдаги ликвидлик бўйича танқисликни қоплашда ушбу инструмент ҳам 
асосий манбалардан бири бўлиб хизмат қилди
1

Мамлакатимизда 2017 йилда қайта молиялаш ставкасининг 
оширилиши таъсирида банклараро пул бозорида ўртача фоиз ставкалари 
январь-июнь ойларидаги 7,9-9,2 фоиздан июль ойида 12 фоизга ва август 
ойида 12,2 фоизгача кўтарилди. Ўз навбатида, тижорат банклари фоиз 
ставкаларининг ҳам ошиши кузатилди. Хусусан, 2017 йилнинг банклар 
томонидан ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 
(имтиѐзли кредитлар ҳисобга олинмаганда) биринчи ярим йиллик бўйича 
ўртача 14,1 фоиздан октябрь ойида 16,8 фоизгача кўтарилди.
Депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг динамикасида ҳам ўсиш 
ҳолатлари кузатилди. Агар 2017 йилнинг январь-июнь ойларида юридик ва 
жисмоний шахсларнинг жами муддатли депозитлар бўйича ўртача тортилган 
фоиз ставкаси 11,9 фоизни ташкил этган бўлса, июль-октябрь ойларида ушбу 
кўрсаткич мос равишда 12,9, 13,5, 15,2 ва 14,2 фоизларни ташкил этди. Бунда 
ўсиш, асосан, юридик шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича фоиз 
ставкалари ҳисобига рўй берди
2

2017 
йилнинг сентябрь ойидан бошлаб валюта курси 
шаклланишининг бозор механизмлари жорий этилиши ва ички валюта 
бозори фаолиятининг эркинлаштирилиши нафақат пул-кредит соҳасида, 
балки бутун иқтисодиѐтда ижобий томонга туб ўзгаришларни амалга 
ошириш учун муҳим замин яратди
3
. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.М.Мирзиѐев Олий Мажлисга мурожаатномасида ―Миллий 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling