ҚАШҚадарё худуднинг физик-географик шароитлари


Download 58.82 Kb.
bet4/10
Sana09.06.2023
Hajmi58.82 Kb.
#1465969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-мавзу Қашқадарё, Сурхондарё

2.4. Ўсимликлари
Ўзбекистон ўсимлик дунёси Ўрта Осиё ўсимлик дунёси каби ўзининг тури ва хилма-хиллиги билан алоҳида ўрин тўтади. Жумладан, Ўзбекистон ўсимлик дунёсида (флорасида) шундай турлар учрайдики, бу ўсимлик турлари Ўрта Ер денгизи мамлакатлари учун хос ( Е.П.Коровин, А.Н.Розанов 1938). Масалан, грек ёнғоғи, хандон писта, анор, анжир ва бошқалар, уларнинг ватани Греция, Жанубий Франция, Испания ва бошқалар Ўрта Ер денгизида жойлашган мамлакатларда ўсади. Бундай субтропик мамлакатларда ўсувчи ўсимлик вакиллпрининг бўлиши яна бир марта Ўзбекистон ҳудуди (унинг шимоли-ғарбий ҳудуди истисно қилинади) субтропик минтақанинг энг шимолий қисмида жойлашганлигидан далолат беради.
Типик бўз тупроқларда оч тусли бўз тупроқлардаги сингари, эфемер ўсимликлари ўсади. Бироқ бу ерда ёғин кўпроқ бўлиб, тупроқ қатлами анча чуқур намланганлигидан ва ёзги қурғоқчиллик давр кечроқ бошланганлигидан эфемер ўсимликларнинг турлари кўпроқ .Қўнғирбошдан ташқари ялтирбош (Bromus),арпа (Hordeum)нинг ҳар хил турлари, қизғолдоқ, геран каби эфемерлар, узоқ вақт ўсиб турадиган кўп йиллик ўтлар – оқ қурай (Psoralea drupacea ),қўзиқулоқ (Phlonis), каррак (Causenia) ўсади. Ўсимликлар қалин чим ҳосил қилади. Типик бўз тупроқлар серкарбонат тупроқлар жумласига киради. Бу эса тупроқ пайдо қилувчи жинсларниг дастлаб серкорбонат бўлганлиги ва иқлимнинг қурғоқлигига боғлиқ. Лекин ёғин кўпроқ ёғиб тупроққа нам чуқурроқ шимилганидан типик бўз тупроқларнинг устки қисмида карбанатлар оч тусли бўз тупроқлардагига нисбатан бир оз кам, карбанатли горизантлар чуқурроқда ётади. Гиписли қатлам ҳам бирмунча чуқурда (150-200см) жойлашган. Типик бўз тупроқлар одатда шўрланмаган бўлади. Улар тарқалган қияликларнинг юқори қисимларида, террасалар ва тоғ этакларининг нишаби кўпроқ бўлганлигидан, тоғлардан сув билан оқиб келадиган тузлар оч тусли бўз тупроқли қия текисликларда тўпланади. Типик бўз тупроқларнинг она жинси тагида тузлар кам бўлиб, улар жуда чуқурда ётади. Бу тузлар асосан гипис хамда бироз миқдорда натрий сулъфатдан иборат. Ана шунга кўра, типик бўз туппроқларда шўрҳокланган ва шўрхокланишга айланиш ҳодисаси деярли рўй бермайди.
Денгиз сатҳидан тахминан 350-400 м баландликда типик бўз тупроқ тарқала бошлайди. Бу ерда намлик миқдори ортади ва ўсимлик қопламида эфемер типдаги ўсимлик вакилларидан баъзи бирлар сақланиб қолса-да, асосан, бу ерда каррак оққурай, сигирқулоқ, лолақизғалдоқ, геран каби ўсимликлар учрайди. Булар ҳам эфемерлар оиласига мансуб бўлиб, улар томонидан органик қолдиқ анча кўп миқдорни ташкил қилади. Ỹсимлик қоплами яхши ҳолатда бўлиб, унинг баландлиги 20-30 см ни ташкил қилади ва яхши мустаҳкам чим қатламини вужудга келтиради. Адирнинг энг юқори қисми тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда ёғинсочин миқдори анча кўп, иқлим анча мўътадиллашган, тупроқ намлиги кўп, демак ривожланган ва тургарга анча бой ўсимлик қоплами вужудга келган. Адир минтақасининг бу қисмини майда қопламли ярим саванналардан йирик қопламли яримсаванналар ўтиш черагаси деб юритиш мумкин (Овчинников, 1940). Бу ерда буғдойиқ, ёввойи арпа каби бўйи 60-100 см қалин қоплам ва чим ҳосил қиладиган, вегетацияси унча узоқ бўлмаган ỹсимликлар туркуми характерли ҳисобланади. Е.П.Коровин (1934) бу ўсимликлар комплексини буғдойиқ ҳар хил ўтлар гуруҳи (пирейно-разнотравная) деб аташни таклиф қилади. Тоғолди ва паст тоғли ўлка учун хос бўлган ва бу туркумдаги ўсимликлар кенг тарқалган ҳудудларда ёғин-сочин кўп, тупроқ қатлами гумусга бой, юмшоқ иқлимий шароит мавжуд. Шунинг учун бўлса керак бу ерда ўсимлик қоплами чўл минтақаси ўсимлик қопламига қараганда бир неча ўн марта биомасса қолдиради ва мустаҳкам чимли қатламни (3-7 см) вужудга келтиради. Шунингдек юқорида қайд қилинган ўт ўсимликлардан ташқари ярим бутала-наъматак дўлана кабилар ҳам кўп учрайди.
Ҳавзанинг юқори қисмида-тау минтақаси тарқалган. Бу минтақанинг қуйи қисми-тоғ жигарранг тупроқларига эга бўлиб, бу минтақа буғдойиқ ҳар хил ўтлар гуруҳи ўсимликларининг дарахт-буталар билан аралаш комплексини ташкил қилади. Бу ерда чўл ва адирларда учрамайдиган паст бўйли арчаларнинг учраши энг характерли белги ҳисобланади. Ỹсимлик қомпламини шакллантиришда унинг турлари хилма-хиллигида тоғ қияликлари ва нишаблиги катта роль ўйнайди. Қиялик қанчалик кичик нишабликка эга бўлса ҳамда-қуёш нури тик тушмаса, бу ерда мелкозе қатлами қалин ва бой ўсимлик қопами мавжуд бўлади. Шунинг учун бўлса керак тоғли ўлкада унинг шимолий қияликлари сернам ва ўсимлик дунёси бой бўлиб, жанубий қисми-тик тоғ жинслари юзага чиққан, мелкоземли қатлами жуда қисқа ва кам сонли ўсимлик турларини сақлайди. Ғарбий ва шарқий қияликлар эса ўртача ҳолатни эгаллайди. Қияликларнинг бу ҳолатига қараб тупроқ қооплами ҳар хил қалинликдаги чим қатламига (5-8 см) эга бўлади. Кейинги қисмларда, аниқ далил,маълумот асосида кўрамизки, ўсимлик қопламининг бундай ўзгариши, албатта, тупроқлар морфологиясида, айниқса, унинг ранги, кимёвий ва физик хоссаларига ўз таъсирини ўтказади.
Тоғ минтақасининг энг юқори қисмида тоғ ўтлоқи-дашт баланд тоғ тупроқлари учраб, булар учун ҳам ўзига хос ўсимлик қоплами комплекси характерли ҳисобланади. Бу ҳудуд тупроқларини ўрганмаганлигимиз туфайли, ўсимлик қоплами турларига кам эътибор бердик. Юқорида баён этилган ўсимлик қоплами тўғрисидаги маълумотлар, фақат табиий ҳоқлда ривожланаётган қуруқ ҳолдаги тупроқлар учун хос. Суғориладиган минтақада бу ўсимлик турлари йўқолади ва унинг ўрнига маданий экинлар етиштирилади. Маданий экинлар ҳам, ўз навбатида, ҳар хил бегона ўтлар билан ифлосланади. Масалан, семизўт, саломалайкум, ажриқ, ғумай, бангидевона, сассиқ ўт, зарпечак шамак ва бошқалар. Бу бегона ўтлар маълум маданий ўсимлик учун хос бўлмасдан улар барча суғориладиган тупроқлар учун хос, яъни улар маълум географик қонуниятлар асосида тарқалмайди. Албатта, бу бегона ўтлар тупроқ ҳаёти учун маълум ўрин тутмаса-да, лекин уларнинг унумдорлигини пасайтиришда, айниқса, маданий экинлар ҳосилдорлигини камайтиришда катта роль ўйнайди.

Download 58.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling