ҚАШҚадарё худуднинг физик-географик шароитлари


Download 58.82 Kb.
bet3/10
Sana09.06.2023
Hajmi58.82 Kb.
#1465969
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-мавзу Қашқадарё, Сурхондарё

2.3. Иқлим шароитлари
Қашқадарё ҳавзаси иқлими континентал қуруқ субтропик иқлимнинг бутун хусусиятларини ỹзида акс эттиради ( И.П.Герасимов (1933), Л.Н.Бабушкин (1956,1959). Турон пасттекислигининг шимолий қисми бỹлган Ўрта Осиё ҳудудида континентал қуруқ субтропик иқлим қуйидаги белгиларга эга: қиш фаслида ҳам вегетациянинг давом этиши; ёз фаслида очиқ (булутсиз) кунларнинг устунлиги ва ỹрта ҳароратнинг 30ºС атрофида тебраниши; кун ва тун ҳамда суткалик режимда катта хароратлар фарки; атмосфера ёгин-сочинларининг киш-бахор фаслида устунлиги,ёз фаслида ёгингарчиликнинг булмаслиги; усимлик ва хайвонот дунёси хамда тупроқ хосил булиш жараёнига фаол таъсир этувчи-нам ва иликбахор, жуда қуруқ ёз фаслининг ифодаланишидир.
И.П.Герасимов (1933) Турон пасттекислигида жойлашган Ỹрта Осиёнинг жануби-гарб ва унга ёндош улкалар худуди иклимини ỹрганиб, бу ерда узига хос тупроқ-иклим провинциясини ажратди.Бу ерда иссиклик йигиндиси ва ёгин-сочинларнинг таксимланиши собикИттифокжануби-шарқий қисмида жойлашган дашт ва дашт-сахро минтакаси иклимидан фаркланиб,Эрон ва Афгонистон учун хос булган қуруқсубтропики климга томон боради.
Кейинчалик Е.П.Коровин ва А.Н.Розанов (1938) И.П.Герасимовнинг бу гоясини Турон хамда унинг чегарасидаги тоғли улкаларга тагриб килиб, бу ерда суббореал иклим минтакасидан факли уларокбахорги мезортермик давр мавжуд булиб,бу даврда усимлик дунёси ва тупроқ хосил булиш жараёни алохида ривожланиш даврига эга булади.
Л.Н.Бабушкин (1956) Ўрта Осиё иклимини унинг атрофидаги шимолий иклим минтакалари билан солиштириб,»Ўрта Осиё иклими субтропик минтаканинг мослашган энг шимолий кисми» деб таъкидлайди.
Қашқадарё хавзаси иклимини тавсифлаш учун Зарафшон ва Қашқадарё хавзаси худудларида жойлашган куйидаги метеостанция ва метеопостлардан олинган маълумотларни 1-3- жадвалларда келтирамиз.Бу метеостанция маълумотларидан Когон- текисликнинг шимоли-гарбий кисми иклимини; Чоржоу- гарб ва жануби-гарб; Гузор, Камаши, Китоб- шаркий тоғолди; Омонкутон ва Кулсой- тоғли ва унинг юкори кисми иклимининг асосий хусусиятларнинг курсатиб берди.
Ўзбекистоннинг асосий иқлим хусусиятларидан ташқарии, Қашқадарё ҳавзаси иқлими республиканинг шимолий ҳудудларидан ỹзининг бир қанча хусусий белгилари билан ажралиб туради (Бабушкин, 1959).
Хусусий белгиларни вужудга келтиришда, аввало, Қашқадарё ҳудудининг жанубда жойлашганлиги, шу муносабат билан атмосфера ҳароратининг бирмунча баландлиги эътиборга молик. Дараҳақиқат, Қашқадарё ҳавзаси ғарбда жойлашган саҳро, шарқда жойлашган тоғли ỹлка иқлимий жараёнларнинг ỹзаро муносабати натижасида вужудга келган ỹзига хос ҳарорат режими, атмосфера ёғинларининг тақсимланиши, ỹзига хос шамол режимининг вужудга келиши ҳисобланади.
Абсолют баландликнинг текисликдан тоғ томон ошиб бориши натижасида ҳаво ҳарорат пасаяди, ёғин - сочин миқдори ортиб боради. Бироқ ёғин миқдорининг абсолют баландлигининг ортиб бориши билан кỹпайиши ҳамма вақт ҳам бỹлмайди, сернамлик ỹрта баландликдаги тоғ минтақасига тỹғри келади. Баланд тоғли минтақада ёғин миқдори бирмунча сезиларли камайиши мумкин.
Ёғин миқдорининг камлиги, юқори ҳаво ҳарорати ва кỹп миқдорда куёш энергияси, ỹз навбатида, Яна бир хусусият – юқори буғланишни рỹёбга келтиради – 1700-2300 мм, яъни атмосфера ёғин миқдоридан бир неча маротаба кỹп, ҳавонинг нисбий намлиги паст – 16-20% (Бабушкин, 1959) ва кичик намланиш коэффициенти – 0,06-0,08 га эга.
Ёғин миқдори кам бỹлган шароитда қуруқ субтропик иқлимнинг ҳукм суриши, ёғинлар асосий қисмининг йилнинг салқин қиш ва баҳор фаслларига тỹғри келиши тупроқдаги намнинг иссиқ кучли бỹлган даврда камайишига ва натижада лалмикор деҳқончилик шароитида қишлоқ хỹжалик экинлари ҳосилдорлигининг камайишига сабаб бỹлиши мумкин.
Қашқадарё ҳавзаси текислик қисмида тупроқ қурғоқчилиги йил сайин кутиладиган ҳодиса. Агар тупроқ қурғоқчилиги эртароқ бошланса, бунда, албатта, табиий намлик ҳисобига ỹз вегетациясини давом эттираётган қишлоқ хỹжалик экинлари тупроқда намлик етишмаганлиги сабабли ỹз вегетациясини тезда тугатади ва ҳосилдорлик жуда кам бỹлади. Борди – ю, тупроқ қурғоқчилиги бир оз кейинроқ муддатда бошланса, бу даврда экинлар ỹз вегетациясини тугатиш арафасида бỹлади, бу қурғоқчилик экинлари ҳосилдорлигига таъсир этмайди, аксинча, юқори, анча юқори ҳосил олиш мумкин. Албатта, бу даврда инсоннинг деҳқончилик фаолияти муҳим ỹрин тутиб, одамлар томонидан ỹтказилган айрим агротехник тадбирлар ( ерни чуқур ҳайдаш, бороналаш, тупроқ гумуссини ошириш ва бошқалар ) натижасида тупроқнинг табиий намлигини сақлаб қолиш имкониятига эга бỹлинади.
Тупроқ қурғоқчилиги билан бир вақтда бу ерда атмосфера қурғоқчилиги ҳам кузатилиши мумкин. Айниқса, бу иккала қурғоқчиликнинг бир вақтда келиши барча қишлоқ хỹжалиги экинларига катта хавф туғдиради.
4-жадвалда атмосфера қурғоқчилигининг бошланиш ва тугаш муддатлари тỹғрисида маълумотлар келтирилган. Бу маълумотларнинг далолат беришича, атмосфера қурғоқчилиги жойланиши денгиз сатҳидан 500-550 ҳудудларда май ойининг охирида, Китоб-Шаҳрисабз ботиғида эса июнь ойининг охирига тỹғри келади. Қурғоқчиликнинг бошланиш даврига қараб, унинг тугаш даври ҳам ỹзгаради.
Китоб метеостанция маълумотлари бỹйича, Китоб – Шаҳрисабз ботиғида қисқа муддатли, қолган ҳудудларда эса узоқ муддатли, қолган ҳудудларда эса узоқ муддатли атмосфера қурғоқчилиги бỹлади. Бунга, албатта, мазкур ботиқликда ҳудуднинг тоғолди, ҳар томонлама чỹл иқлимидан чегараланганлиги, кỹп ёғин – сочин миқдори, ва ниҳоят, табиий ỹсимликларга бойлиги ҳамда суғориш сувларининг кỹплиги сабаб бỹлади.
Атмосфера қурғоқчилиги таъсирини кỹпчилик ҳолда иссиқ ҳаво оқими янада кучайтиради. Иссиқ ҳаво оқими янада кучайтиради. Иссиқ ҳаво оқими Қашқадарё ҳавзасига унга яқин жойлашган қум саҳролари ва Афғонистон томондан келиши мумкин. Бу иссиқ ҳаво оқими атмосфера қурғоқчилиги даврининг ỹрта қисмида намоён бỹлади. Агар бу хилдаги қурғоқчилик давом этиш вақтида тупроқ қатламларида намлик етарли бỹлмаса, барча ỹсимликлар ỹз вегетациясини тỹхтатади. Бу ҳодиса лалмикор деҳқончилик майдонларида жуда шиддатли ỹтса, суғориладиган майдонларда эса унинг таъсирини суғориш жараёни натижасида камайтириш мумкин.
Шундай қилиб, Қашқадарё ҳавзаси катта ҳудудни эгаллаганлиги сабабли, унинг барча қисмларида кечаётган иқлимий ỹзгаришлар ỹша жой учун характерли бỹлиб, унинг бошқа қимсларида қайтарилмаслиги мумкин.

Download 58.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling