ҚАШҚадарё худуднинг физик-географик шароитлари


Download 58.82 Kb.
bet1/10
Sana09.06.2023
Hajmi58.82 Kb.
#1465969
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-мавзу Қашқадарё, Сурхондарё


ҚАШҚАДАРЁ
худуднинг физик-географик шароитлари
Қашқадарё хавзасини уз ичига олган бутун Қашқадарё вилояти Узбекистоннинг жанубида жойлашган булиб, у шимолдан Самарканд, шимоли-гарбдан Бухоро, жануби-шаркдан Сурхондарё, жануби-ғарбдан Туркманистон, шимоли-шаркдан Тожикистон Республикалари билан чегараланади. Майдони 28,4 минг км². Худуднинг купчилик текислик – шимоли-шаркида Китоб-Шахрисабз текислиги, Қашқадарёнинг гарбида Гузор текислиги, шимоли-гарбида Қарши чўли, жанубида Нишон чўли ва жануби-гарбда Сандикли қум чўлидан иборат. Текислик шимоли-шаркка томон кутарила бориб, тоғлар орасидаги Китоб-Шахрисабз ботигини хосил қилади. Шимоли-шарқ ва жануби-шарқдан чўлларни Зарафшон (Коратепа, Чақаликалон тоғлари) хамда Хисор тизмалари тармоқлари (Осмонтарош, Шертоғ, Яккабог, Эшакмайдон, Кукбулоқ Чақчар, Корасирт, Дехқонобод тоғлари) ураб туради. Вилоятнинг шимоли-шарқида Китоб-Камаши текислиги жойлашган, шимолда Зарафшон ва жануби-шарқда Хисор тизимларининг адилари ураб туради (Узбекистон Миллий энциклопедияси, 10-том, Тошкент, 2005).
Қашқадарё (қуйи оқимида Майманоқдарё) – Қашқадарё вилоятидаги дарё. Хавзасининг майдони 12 минг км². Дарё Тожикистоннинг Сугд вилоятидаги Хисор тизмасининг гарбий тармоги булган Обихунда тоғларининг шимоли ёнбагридан, Товтош довонидан 1,5 км шимоли-шарқда, 2960 м баландликдан бошланади. Дарё унг ирмоги Ўртабулокнинг (Фороб кишлоги ёнида) қуйилишигача Шинчасой деб аталади.
Юқори оқими баланд плато буйлаб чуқур водийда оқади. Дарё водийсининг бош қисми куп жойларда тор. Водий ёнбагирлари купинча тик баландлиги 50-120 м. Яргак ирмоги қушилгандан сунг водий бир оз (100-200 м) кенгаяди. Шу ердан дарёда қайир пайдо булади (эни 100 м, Дугоба қишлоги). Чироқчидан пастроқда Хазрати Башир қишлогидан бошлаб дарё суви ариқ ва каналларга олинади. Қашқадарёга серсув бир канча ирмоқлар: Жиннидарё, Чирокчидант18 км юқорида Оксув, Танхоздарё, Гузордарёлар қуйилади.
Қашқадарёнинг унг сохил томонидан унча баланд булмаган Коратепа тоғининг жанубий ёнбагридан 20 га якин сой (Шуробсой, Макридсой, Оёкчисой, Калкамасой ва бошкалар) окиб тушади. Тоғликдан текисликка чиккач, дарё водийси кенгаяди. Шу ердан дарё суви бутунлай Суғоришга олинади. Қарши чўлига етганда дарё тугайди. Кор ва ёмгир сувларидан туйинади. Ўртача йиллик сув сарфи Варганза кишлоги ёнида 14,1 м³/ сек.дан (куп сувли йилда) 1,45 м³/ сек.гача (кам сувли йилда) булади. Йиллик окимининг 64% март-июнь, 11,7% июль- сентябрь, 24-27% октябрь- февраль ойларида окиб ўтади. Йиллик энг куп сув сарфи купрок жала ёмгирлари хисобига тез узгариб туради. Шунга кура, тулик сув даври (февраль- июль) сел тусини олади. Дарё хавзасидаги ерларни сув билан таъминлашни яхшилаш максадида Чимкургон сув омбори, Зарафшон дарёсидан хавзага сув келтириш учун Эски Анхор ва Қарши магистрат каналлари курилган ( Узбекистон Миллий энциклопедияси, 10-том. 2005, 628-бет).
Қашқадарё вилоятидаги водий. Зарафшон тизмасининг жануби- гарбий тармоклари оралигада жойлашган. Водий буйлаб шимоли- шаркдан жануби-гарбга Қашқадарё окиб ўтади. Водий Хисор тизмасининг жануби-гарбий ёнбагридан бошланиб( энг баланд жойи 4145 м), Қарши чўлигача 310 км га чузилган. Водий асосан текисликдан иборат булиб, гарб ва жануби-нарбга томон пасайиб, кенгайиб боради. Қашқадарё водийси Қашқадарёнинг 1-5 терассаларини эгаллаган, бу терасалар туртламчи давр пролювиалаллювиал ёткизиклари билан копланган. Водийда унча баланд булмаган колдик тоғлар ( Кунгиртов, Косонтоғ, Майманоктов, Алловиддинтов) бор. Қашқадарё водийси жанубда жойлашгани учун иклими қуруқ ва иссик. Январь ойида 28-29º; энг паст харорат -25º, -29º, энг юкори харорат 46-47º. Ёгиннинг куп кисми киш ва бахор фаслларига тугри келади. Водий тупроги, асосан, бўз тупроқ текислик кисмида оч бўз тупроқ тоғлик ва баландликлар билан туташган кисмида типик бўз тупроқдир.
Усимлик коплами хилма-хил. Илак ранг, кунгирбош, ялтирбош, момик шувок Кузикулок бодом, кизилча ва бошкалар кенг таркалган. Хайвонлар ва кушлардан майна, куккарга, каклик япалоккуш, жайра, юмронкозик тулки , чиябури, кобон ва бошкалар учрайди. Қашқадарё водийси тоғ ёнбагирлари чорвачилик учун кулай яйлов, текислик кисми дехкончилик учун серунум. Водийда табиий газ, курилиш материаллари крнлари, минерал сувлар ва бошкалар бор (Узбекистно Миллий энциклопедияси, 10-ртом. 2005, 621-бет).


Download 58.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling