Ақшнинг давлат тизими, маъмурий ҳудудий бўлиниши ва таълим тизими. Р е ж а


Download 38.43 Kb.
bet4/5
Sana14.04.2023
Hajmi38.43 Kb.
#1358065
1   2   3   4   5
Bog'liq
АҚШНИНГ ДАВЛАТ ТИЗИМИ

Тасвирий санъати. АҚШ тасвирий санъати ривожида Филаделфияда ташкил топган Бадиий академиянинг (1805й.) аҳамияти катта бўлди. Америка санъатини юксак даражага кутарган рассомлар орасида У. Гомер, Т. Иткинс, Ж. Уистлерлар алоҳида ўрин тутади. Рассомлик санъатининг таркиб топишига Т. Наст, ҳайкалтарошликка эса О. Сент-Годенс ҳисса қўшган. XX аср бошларида ҳайкалтарош Ж. Бернард, рассомлардан Ж. Пенселл, Ж. Слоан ва Ж. Беллоуз кабилар ижод қилдилар. АҚШ тасвирий санъатида рассом Р. Кент алоҳида ўрин тутади. Портретчи И. Олинский, америка халқи турмушини ҳаққоний тасвирловчи ака-ука Р. ва М. Соерлар, ҳайкалтарош М. Филде кабилар ҳам машҳур.
Мусиқаси. Американинг дастлабки ярим профессионал мусиқачилари — У. Биллингс, Э. Лоу, Ж. Морган (ХVIII аср охири); 1883 йилда Ню-Ёркда машҳур „Метрополитен опера“ театри очилди. 1930-йилларда „Композиторлар уюшмаси“ ва „Ишчи мусиқачилар уюшмаси“ атрофида тўпланган композиторларнинг ижодий фаолияти авж олди. АҚШ композиторларидан — Л. Бернстайн, С Барбер, Ж. К. Менотти, У. Шумен, дирижёрлардан — Ю. Орманди, Л. Стоковский, пианиночи — В. Клайберн, скрипкачилардан — И. Менухин, Исаак Стерн, машҳур негр қўшиқчилари — Пол Робсон ва Мариан Андерсон, қўшиқчи композитор Пит Сигер, мусиқашунослар — О. Кинкелди, П. Ланг , Н. Сломинский ва бошқалар АҚШ мусиқа тарихида салмоқли ўрин тутади. Машҳур скрипкачи Исаак Стерн, қўшиқчи композитор Пит Сигер, Бени Гудмен раҳбарлигидаги оркестр ва бошқалар турли вақтларда Ўзбекистонда гастродда бўлган.
Театри. ХVIII асрда асосан Англиядан келган театр гуруҳлари спектакллар қўйишарди. 1716 йилда Уилямсбургда (Виргиния штати) биринчи театр биноси қурилди. Англиядан келган Л. Халлем театри шу бинода фаолиятини бошлади. У Шекспирнинг „Венециялик савдогар“ песасини саҳнага қўйди. ХVIII аср охиридан бошлаб Америка драматургларининг (кўпинча У. Данлеп) асарлари қўйиладиган бўлди. ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларида йирик шаҳарларда театрлар ташкил қилинди: „Парк“, „Четем“, „Бауэри“ (Нью-Йорк), „Честнат Стрит“ (Филаделфия), „Тремонт“ (Бостон) ва бошқалар. 1927 йилда Ж. Лоусон ва М. Голд „Янги драматурглар театри“ ташкил қилиб, „Хобокен Блюз“ (М. Голд) ва „Интернационал“ (Ж. Лоусон) каби асарларни саҳналаштирди. 1950-1980-йиллардаги АҚШнинг етакчи драматурглари — А. Миллер, Т. Уиляме, Э. Олби, Ж. Гелбер, Л. Хенсбери, Ж. Болдун, Д. Рейб ва бошқалар; таниқли режиссёрлар — Ж. Папп, Э. Казан, Ж. Бек, Ж. Чайкин, П. Шуман, Д. Макбет, Э. Шерин, Д. ЎНил, Ж. Уорд; актёрлар — Р. Стайгер, Л. Кобб, Ж. Фонда, Ж. Харрис, М. Степплтон, С. Пуате, Д. Дин, Д. Жонс ва бошқалар. Театрга кадрлар университеттларнинг махсус факультетларида, хусусий драма студияларида тайёрланади.

Download 38.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling