АҚШНИНГ ДАВЛАТ ТИЗИМИ, МАЪМУРИЙ ҲУДУДИЙ БЎЛИНИШИ ВА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ.
Р Е Ж А :
1. АҚШнинг бошқарув давлат тизими ва сиёсий партиялари
2. АҚШнинг маъмурий ҳудудий бўлиниши ва уларга сиёсий таъриф
3. АҚШнинг таълим ва маданий – маърифий тизимлари
1. АҚШнинг бошқарув давлат тизими ва сиёсий партиялари. Америка Қўшма Штатлари Шимолий Америкадаги мамлакат. Пойтахти —Вашингтон шаҳри, БМТ аъзоси. АҚШ маъмурий жиҳатдан 50 штат ва Колумбия федерал округига бўлинади. Пуэрто-Рико Ҳамдўстлиги, Шимолий Мариана ороллари Ҳамдўстлиги, Гуам, Виргиния ороллари, Шарқий Самоа ҳам АҚШга қарашли. АҚШ — федератив Республика. Амалдаги конституцияси 1787 йилда қабул қилинган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи, қуролли кучлар бош қўмондони — Президент. Вице-президент билан бирга бавосита, икки босқичли сайлов йўли билан (сайловчилар ҳайъати орқали) 4 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи олий орган –АҚШ конгресс; конгресси икки палата вакиллар палатаси ва сенатдан иборат. Сенатда 100 сенатор бор (улар 6 йил муддатга, ҳар штатдан 2 тадан сайланади ва 1/3 қисми ҳар 2 йилда янгилаб турилади). Вакиллар палатасига 435 депутат 2 йилга сайланади. Ижрочи ҳокимият органи —кабинет(ҳукумат аъзолари)ни Президент Сенатнинг розилиги билан тайинлайди. Кабинет(ҳукумат) аъзолари 13 вазирдан иборат бўлади. Ҳар бир штатнинг ўз конституцияси бор. Штатдаги қонун чиқарувчи ҳокимиятни қонун чиқарувчи мажлис, ижрочи ҳокимиятни эса губернатор амалга оширади. АҚШ давлатининг конституциявий тизимига уч сиёсий-ҳуқуқий қоида асос қилиб олинган, бу қоидалар — ҳокимиятнинг бўлиниши, федерализм ва суднинг конституциявий назоратидан иборат. Ҳокимиятнинг бўлиниш қоидаси давлат ҳокимиятининг уч тармоғи — қонун чиқарувчилик, ижроия ва суд ҳокимиятларининг мустақиллигини ва улар ўртасида вазифаларнинг чегаралаб қўйилишини назарда тутади. Федерал даражадаги уч тармоқ — Конгресс, Президент ва Олий суддир.
Do'stlaringiz bilan baham: |