Асосий белгилар


Сўраб-суриштириш, физикал усуллар


Download 1.74 Mb.
bet2/3
Sana26.03.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1296668
1   2   3
Bog'liq
Tuberkulez bilan kasallangan bemorlarni tekshirish sxemasi

Сўраб-суриштириш, физикал усуллар

  • Анамнезидан касаллик қачон, қандай қилиб бошланганлигини аниқлаш зарур: шифокорга қандайдир сабаблар билан шикоят қилиши ёки доимий даврий кўрикларда аниқланиши мумкин. Бемордан белгиларни қандай пайдо бўлгандига ва динамикада қандай кечганлиги, илгари ўтказган касалликлари, травмалар, операциялар ўтказган-ўтказмаганлиги сўралади. Пайдо бўлиши мумкин бўлган туберкулёзли плеврит, лимфаденитга эътибор берилади.

Пальпация

  • Пальпация терининг нам ёки қуруқлик даражасини, тургорлигини, тери ости ёғ қаватининг қалинлигини аниқлашга имкон беради. Яхшилаб бўйиндаги, қўлтиқ остидаги, чов соҳасидаги лимфа тугунлари пальпация қилинади. Агар ўпкадаги яллиғланиш жараёнига плевра ҳам қўшилган бўлса нафас олганда кўкрак қафасининг зарарланган томонининг орқада қолиши, кўкрак мушакларининг оғриши кузатилади.

Перкуссия 

  • Перкуссия нисбатан кўкрак қафасидаги ва ўпкадаги дағал ўзгаришларни яллиғланган ёки бўлакли характерга эга бўлган цирротик зарарланишда, плевра циррозида аниқлаш имконини беради.
  • Перкуссия шошилинч ҳолатлар, масалан: спонтан пневмоторакс, ўткир экссудатив плеврит, ўпка ателектазида асосий диагностик аҳамият касб этади. Қутичасимон товуш ёки калта шпка товушининг борлиги клиник вазиятни тез баҳолаш ва керакли текшириш имконини беради.

Аускультация.

  • Аускультация.Баъзи нафас аъзолари касалликлари, айниқса туберкулёз нафас характери ўзгаришсиз ва ўпкадаги қўшимча шовқинларсиз кечиши мумкин. Бунинг эса сабабларидан бири бўлиб зарарланган зонани зич казеоз некротик массалар билан дренажловчи бронхнинг обтурацияси ҳисобланади.

Микробиологик текширувлар

  • Микробиологик айнан биктериологик текширишлар муҳим.
  • Эпидемиолгик жиҳатдан энг хавфли туберкулёз билан оғриган беморларни аниқлаш.
  • туберкулёз диагностикасининг верификацияси
  • Даволаш тактикасини ишлаб чиқиш мақсадида (организацион шакли, даволаш режаси).
  • Даволаш эффективлигини баҳолаш ва прогнозлаш
  • Силда эпидемиологик кузатиш мақсадида

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling