Асосий биотехнологик терминлар луғати агар-агар


Гаплоид-бир организм турига хос бўлган бутун тўпламнинг ярми, хромосомалар тўпламининг билан характерланувчи ядро, ҳужайра, организм. Ген


Download 144.5 Kb.
bet4/14
Sana09.11.2023
Hajmi144.5 Kb.
#1760063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
БИОТЕХНОЛОГИК ТЕРМИНЛАР ЛУҒАТИ

Гаплоид-бир организм турига хос бўлган бутун тўпламнинг ярми, хромосомалар тўпламининг билан характерланувчи ядро, ҳужайра, организм.
Ген – генетик ахборотларнингягона структураси муайян регулятор функция, бир ёки бир нечтаполипептид занжирлар, ёки РНК молекуласи структурасини кодирловчи хромосома қисми (ДНК молекуласи).
Ген муҳандислиги – усуллар ва технологиялар; рекомбинант рибонуклеин ва дезоксирибонуклеинкислоталар олиш технологияси, организмлардан генларни ажратиш, улар билан турли манипуляциялар ўтказиш ва уларни бошқа организмларга киритиш технологиялари.
Генетик код (ГК) – нуклеин кислоталар изчиллиги кўринишидаги нуклеин кислоталари молекулаларида наслий ахборотнинг ёзма тизими. ГК бирлиги бўлиб кодон ёки триплет хизмат қилади. ГК синтезланаётган полипептид занжирига аминокислоталарнинг бирикиш тартибини аниқлайди.
Нуклеин кислоталари молекулаларида кетма-кетлик кўринишида “ёзилган” ирсий ахборотнинг тирик организмларга хос ягона тизими. Генетик коднинг бирлиги кодондир.
Генетик модификацияланган трансген организмлар (ГМО) – ген – муҳандислиги усуллари ёрдамида геномига бегона генларни киритилиши орқали ирсияти ўзгарган ўсимлик, ҳайвон, микроорганизм ва вируслар.
Генетик ҳавф-инсонлар ҳаёти ва соғлиги, атроф-муҳит учун ҳавфли бўлган кутилмаган ирсий ўзгаришларнинг геномда пайдо бўлиши ва организмлар сифатининг ўзгариши.
Генлар библиотекаси-бутун геномни тутувчи клонланган ДНК фрагментлари тўплами.
Генлар экспрессияси – генда рибонуклеин кислота, оқсил ва фенотипик хусусиятлар шаклида ёзилган генетик ахборотларнинг юзага чиқиши.
Геном-мазкур организм протоплазмаси органеллаларида жойлашган хромосомалардан ташқари генларини тутувчи генлар йиғиндиси. Диплоид ҳолатдаги турлар гаметасида биттадан, соматик ҳужайраларда эса иккитадан геном бўлади.
Генотерапия-реципиент геномига бегона генларни киритиш ёки биологик объект тўқималарида генетик соғлом соматик ҳужайраларни олиш ёрдамида наслий касалликларини даволаш.

Download 144.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling