Асосий биотехнологик терминлар луғати агар-агар


Download 144.5 Kb.
bet8/14
Sana09.11.2023
Hajmi144.5 Kb.
#1760063
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
БИОТЕХНОЛОГИК ТЕРМИНЛАР ЛУҒАТИ

Маҳсулдорлик жараёни – моддалар ҳосил бўлиши ва метаболизмнинг ўсимликда бир вақтда кечаётган физиологик, биокимёвий, биофизик ва бошқа жараёнларнинг йиғиндиси, донор-акцептор муносабатлар ва генетик назорат асосида ўсимликларнинг ҳўжалик аҳамияти қимматли органларининг шаклланиши, иккиламчи алмашинишни таъминланиши.
Мейоз – хромосомалар сонини редукциясига ва генлар рекомбинациясига олиб келувчи жинсий ҳужайраларнинг бўлиниш жараёни.
Меристема – фаол бўлинаётган дифференцияланмаган ҳужайралардан иборат тўқималар.
Метаболизм- оралиқ алмашиниш, яъни моддаларнинг ҳужайра ичига тушган вақтидан охирги маҳсулотлар ҳосил бўлгунга қадар айланиши; катаболизм ва анаболизм жараёни йиғиндиси; қоронғуликда кечадиган метаболизм-микроорганизмларнинг (қирмизи бактериялар Rhodospirillum) қоронғида аэроб ҳолда ўсиш хусусияти. Бу хусусият бактерияларда нафас олиш занжирининг керакли қисмлари борлигидан далолат беради.
Метаболитлар-метаболизм жараёнида ҳосил бўладиган моддалар.
Микориза-юқори ўсимликлар илдизи билан замбуруғ ипчаларининг бирга яшаши.
Микроорганизмлар уюшмаси-ҳар доим бирга учрайдиган ва бир-бири билан боғлиқ ҳолда яшайдиган микроорганизмлар бирлашмаси.
Микрофлора-ҳар хил турдаги микроорганизмларнинг маълум яшаш муҳитидаги тўплами; автохтон микрофлораси; сув микрофлораси; ҳаво микрофлораси; балчиқ микрофлораси; одатдаги микрофлора; организм микрофлораси; қўшимча микрофлора; тупроқ микрофлораси; ризосфера микрофлораси.
Митоз – эукариот соматик ҳужайраларнинг бўлиниш жараёни.
Мицеллий-замбуруғ тана-замбуруғ, жумладан шўъласимон замбуруғларнинг ўсадиган танаси бўлиб, бир ва кўп ҳужайрали ипчалар (гиф)дан иборат.
Модификация-микроорганизмларнинг фенотипик ўзгариши, яъни ҳужайранинг генетик аппаратларига алоқадор бўлмаган ўзгаришлар.
Морфогенез – орган (органогенез), тўқима (гистогенез) ва ҳужайраларнинг (цитогенез ёки ҳужайраларнинг дифференцияланиши) шаклланиш жараёни. Организмларнинг ривожланиши жараёнида тизимларнинг табақаланиши.
Мутагенез-мутагенез ўзгаришнинг (мутагенезнинг) рўй бериши-организмда ирсий ўзгаришлар-мутацияларнинг вужудга келиш жараёни. Бу жараён асосида ирсий ахборотни сақловчи ва наслга ўтказувчи нуклеин кислоталар молекуласининг ўзгариши ётади.
Мутагенлар – ДНК молекуласида мутацияларнинг пайдо бўлиш частоталарини оширувчи омил. Ирсиятни ўзгартирувчилар-мутациялар ҳосил қилувчи физикавий ва кимёвий омиллар;
Мутация – ген, хромосомадаги нуклеотид изчиллик, геномнинг бирорта белгининг ўзгаришига ва уларнинг авлодларда сақланишига олиб келувчи спонтан ва индуцирланган ўзгариши.

Download 144.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling