Диазографик нусха кўчириш (ёруғлик нусха кўчириш)
Диазографик нусха кўчириш (ёруғлмк нусха кўчириш) — бу диазография, синкография. Асосан катта шаклдаги чизма-техник Ҳужжатлардан нусха кўчириш учун қўлланилади. Асл нусха ёруғликни ўтказадиган қоғозда, калкада бажарилган бўлиши керак. Жараён ёруғлик сезувчи диазоқоғозга кўйилган шаффоф асл нусхани ёритиб ҳосил қклинади, бунда диазоқоғознинг тасвир ёък жойлари окариб колади. Тасвир, ярим қуруқ усул билан тортиб турувчи шкафларда еритгич (аммиак) буғилда ёки нам усул билан ишқорли коришмада туширилади; охирги Ҳолатда нусхаларнинг чидамлилиги ортади. Диазотипли нусха кўчиришнинг сифати ўртача. Россияда ишлаб чикарилган СКА, СКН, ВА, КВС, СКС, СКМП ва бошқа аппаратлар ишлатилади. Тузилиши ва нусха кўчириш технологияси бўйича намли тушириш аппаратлари (масалан, СКМП) ярнм курук тушириш аппаратларига нисбатан (масалан, СКС) бирмунча оддий ва арзондир, лекин нусха кўчириш суръати ва иш сифати пастдир
Яқингача жуда кенг таркалган нусха кўчиришнинг бу тури ўз ўрнини электрографик нусха кўчиришга бўшатиб бермокда.
Термографик нусха кучириш (термография)
Термонусха кўчириш — енг тезкор нусха кўчириш усули (минутига ўнлаб метр), у нусхани махсус, анчагина қиммат термореактив қоғозда ёки термонусха кўчириладиган қоғоз оркали, оддий қоғозга олиш имконини беради.
Т ермографик нусха кўчириш тамойили куйидагичадир: Ҳужжат—асл нусхага ярим шаффоф термореактив қоғознинг сезгир қатлами қаратиб кўйилади. Кейин шу қоғоз орқали Ҳужжат иссиклик нурларининг жадал окими билан нурлантирилади — асл нусханинг қора жойлари бу нурларни ютади ва қизийди, ёруғ жойлари иссиклик нурларини кайтаради ва анча камроқ қизийди. Асл нусханинг маълум жойлари кизиши унга ёпишган термореактив қоғозга узатилади, бу қоғознинг қизиган жойлари еса қораяди (қорайиш ёруғликни сезувчи қатламдаги пигментнинг ериши оқибатида ёки пигмент Ҳосил килувчи кимёвий реаксиянинг иссиклик таъсирида бўлиб ўтади).
Термонусха кўчириш камчиликлари: юқори бўлмаган сифат, нусхаларнинг сақланиш муддати камлиги (1—2 йилдан кейин уларнииг ранги ўчади ва оқаради), кимматбаҲо қоғоз. Молния, ТЕНКА, ТР4 ва бошка аппаратлар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |