Асосий хотира


MS DOSнинг ташкил этувчилари


Download 1.71 Mb.
bet19/27
Sana15.09.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1678877
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
ЭҲМ нинг асосий , қўшимча қурилмалари ва турлари

MS DOSнинг ташкил этувчилари.
MS DOS операцион система қуйидаги қисмлардан иборат:
1.Киритиш - чиқариш системаси (BIOS):
ЭҲМ нинг доимий хотирасига "жойлаштирилган" бўлиб , операцион системанинг ахборотни киритиш ва чиқариш амаллари билан боғлиқ хизматларни бажаради.
2.Операцион системасини юкловчи дастур (IPL): дискнинг махсус биринчи секторига жойлашган бўлиб ,асосий вазифаси DOSни ЭҲМнинг тезкор хотирасига юклаш.
3. IO.SYS ва MSDOS.SYS дастурлари дискда жойлашган бўлиб , мураккаб киритиш - чиқариш амалларини бажаради. Диск файллари рўйхатининг оддий кўринишида уларнинг иккаласи ҳам кўринмайди. (Мазкур файлларнинг номлари ОС версиясига кўра ўзгача бўлиши ҳам мумкин, (масалан IBMBIO.COM ва IBMDOS. COM). Бу файллар ЭҲМ хотирасига юкловчи орқали ёзилиб хотирада DOS ишлаб тургунча сақланади.
4. Буйруқ процессори COMMAND.COM дискда жойлашган бўлиб , DOS ишини бошқариш учун хизмат қилади.Фойдаланувчининг бир қанча буйруқларини (вrеак, cd, cls copy,...) буйруқ процессорини ўзи бажаради. Бундай буйруқлар COMMAND.COM нинг ўзида жойлашганлигини учун ички буйруқлар деб аталади.
5. MS.DOS ташқи буйруқлари операцион система билан биргаликда тавсия этиладиган алоҳида-алоҳида файл кўринишидаги дастурлардир. Мазкур дастурларнинг ҳар бири фойдаланувчи учун зарур бўлган DOS нинг қўшимча амалларини бажаради.
Фойдаланувчининг ташқи буйруғига мос бўлган дастурни COMMAND.COM излаб топиб тезкор хотирага юклайди ва бошқарувни унга узатади. Дастур иши тугагач буйруқ процессори дастурни тезкор хотирадан ўчиради ва фойдаланувчининг навбатдаги буйруғини кутиб туради.
(А > ёки с:/>).
6. Қурилма драйверлари дискда жойлашган бўлиб , ЭҲМ ва ташқи қурилмалар ўртасида мулоқат воситасини ўтайди. Масалан, драйверлар ёрдамида "элетрон диск" билан ишлаш мумкин. ШЭҲМ хотирасининг бирор қисми ҳисобига ҳосил қилинган .Бундай дискдан оддий диск каби фойдаланиш мумкин.
MS DOS буйруқлари тавсифи
MS DOS буйруқлари ички ва ташқи буйруқларга бўлинади.
Command com файлида мужассамлашган ички буйруқлар қуйидагилардан иборат:
Break-тўхтатиш;
CD- жорий каталогни ўзгартириш ёки кўрсатиш;
CLS-экранни тозалаш;
COPY-файллардан нухса кўчириш;
DATE- жорий кунни аниқлаш ёки ўзгартириш;
DIR- файллар рўйхатини экранда кўриш;
EXIT-Command com файлини ишини тугатиш;
REN-файл номини ўзгартириш;
RD- каталогни ўчириш;
MS - DOS ташқи буйруқлари операцион система билан биргаликда тавсия этиладиган,алоҳида- алоҳида файл кўринишидаги дастурлар бўлиб , бу буйруқлар қуйидагилардир:
APPEND-берилганларни излаш учун қўшимча каталогларни белгилаш;
DISKCOMP-дискларнинг солиштириш;
DISKCOPY-дискдан нухса олиш;
EDLIN-сода матн муҳаррири;
FC- файлларни солиштириш;
DISK- Қаттиқ дискни форматлаш;
FORMAT-дискни фоматлаш;
HELP-DOS буйруқлари ҳақида маълумот берувчи;
SYS-система файлларини дискка кўчиради;
XCOPY- файллардан нухса олиш;



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling