Назорат саволлари:
Замонавий компьютерларнинг қандай синфларини биласиз ?
Процессорнинг вазифасини тушунтиринг.
Хотиранинг турлари ва уларнинг вазифаси қандай ?
Қандай ташқи қурилмаларни биласиз ?
IBM PC компьютерининг асосий ва қўшимча қурилмалари ва уларнинг вазифалари нимадан иборат ?
Хотира қурилмалари нима?
Микропроцессор нима ?
Компьютернинг дастурли таъминоти деганда нимани тушунасиз?
Сканер ва стример нима ?
Плоттер ва принтер нима ?
Мультимедиа нима?
Назорат топшириқлари
Шахсий компьютер ва унинг қўшимча қурилмаларини ишга туширинг ва ўчиринг.
Компьютерни ўчирмасдан қайта юкланг.
Ташқи қурилмалардан принтер (сичқон, клавиатура) ни компьютерга уланг.
Диск юритувчига дискет(компакт диск) ўрнатинг ва олинг.
Клавиатура тугмалари жойлашувини тавсифланг.
Диск ёки дискетда файл ҳосил қилинг.
Диск ёки дискетда каталог(папка) ҳосил қилинг.
Диск ёки дискетда файл ёки каталог(папка)дан нусха олинг.
Винчестер (дискет, компакт диск) дан керакли файлни ишга туширинг.
Диск(винчестер, дискета, компакт диск)да сақланаётган кенгайтмаси .тхт бўлган файл матнини экранда кўришни бажаринг
МАЪРЎЗА-2
МАВЗУ:ЭҲМ нинг дастурий таъмитоти. Операцион системалар.
Операцион системанинг асосий турлари.
Таянч иборалар:
Дастурли таъминот, операцион системалар, MS DOSнинг ташкил этувчилари, . IO.SYS ва MSDOS.SYS , COMMAND.COM, MS DOS буйруқлар, ички буйруқлар, ташқи буйруқлари, файл ва каталог, кенгайтма
ЭҲМ дан фойдаланувчи ишининг самарали бўлишига қаратилган ҳар қандай дастур ёки усул ЭҲМ нинг математик таъминотига киради. ЭҲМ нинг математик таъминоти унинг дастурли таъминоти ҳам дейилади.
Ҳозирги кунда ЭҲМ математик таъминотининг асосини операцион системалар (ОС) ташкил қилади.
Операцион тизим –бу махсус бир дастур. Бу дастур асосий вазифаси – компьютер ишини бошқариш, компьютер ва фойдаланувчи ўртасида мулоқатни ўрнатиш ташқи қурилмалар ишлаш холатларини созлаш ва улар билан мулоқатни ўрнатиш, ҳар-хил дастурларни ишга тушириш ва улар ишлаш ҳолатларини таъминлаш. Операцион тизимлардан энг таниқлилари бу Microsoft фирмасининг MS- DOS ва WINDOWS дастурлари. Apple фирмасининг Macintosh дастури, Unix ва Linux дастурларидир.
ОС нинг асосий вазифалари:
- фойдаланувчининг масаласини ЭҲМ га киритиш ва бажариш. Масалани ечилиш жараёнини назорат қилиш ва бажариш.
- авария ҳолатларига барҳам бериш,
- ЭҲМ ресурсларини масалалар ўртасида унумли тақсимлаш, яъни ЭҲМни ишсиз қолишига йул қўймаслик;
Шундай қилиб,ОC нинг асосий вазифаси одам ва ҳисоблаш машинаси ўртасида мулоқатни таъминлашдан иборатдир.
Демак, операцион система компьютер ишга туширилиши билан юкланувчи Шундай бир дастурдирки,бу дастур фойдаланувчи ва ЭҲМ билан мулоқат қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади,унинг барча қурилмаларини ишини бошқариш имконини беради.
Операцион система ёрдамида тезкор хотирадан фойдаланиш, дисклардаги ахборотларнинг ўқиш ёки ахборотларни дискетага йиғиш, амалий дастурларни ишга тушириш каби ишларни амалга ошириш мумкин.
Операцион системага эхтиёж борлигининг асосий сабаби шундаки, унинг дастурларисиз бу каби ишларни, бажариш учун қуйи босқичдаги юзлаб ёки минглаб элементар амалларни бажаришга тўғри келади.
Демак, ОС ЭҲМ дастурли таъминотининг бир қисми бўлиб , ЭҲМ имкониятларини тақсимлашни бошқаради.
Компьютерлар техникавий ҳолатига қура уларда операцион система турлича бўлади. Дастурли таъминот ташқи қурилмаларни аппаратли асос сифатида ишлатса,операцион система эса дастурли таъминот амалларини дастурларни асос қилиб ишлатилади. Қандай вазифаларни бажаришдан қатьий назар операцион система қуйидаги сифатларга эга бўлиши шарт:
1.Ишончлилик;
2.Ҳимоялаш;
3.Самарадорлик;
4.Олдиндан аниқлаш хусусияти;
5.Қулайлилик;
Do'stlaringiz bilan baham: |