Асосий хотира


Download 1.69 Mb.
bet17/27
Sana18.06.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1564107
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари ф-м-Jizax

Компьютерларнинг турлари.
Компьютерларни хотирасининг ҳажми, бир секунда бажарадиган амаллар тезлиги,маълумотларнинг разряд турида(ячейкаларда)тасвирланишига қараб, беш гуруҳга булиш мумкин:
-супер компьютерлар(Super Computer);
-блок компьютерлар (Manframe Computer);
-мини компьютерлар (Minicomputer);
-шахсий коьпьютерлар (PC-Personal Computer);
-блокнот(noutbook) компьютерлар.
Супер компьютерлар(ТОР 500 компьютерлар)-жуда катта тезликни талаб қиладиган ва катта ҳажмдаги масалаларни ечиш учун мўлжалланган бўлади.Бундай масалалар сифатида об-ҳавонинг глобал пргнозига оид масалаларни, уч қлчовли фазода турли оқимларниг кечишини ўрганиш масалалари, глобал информацион системалар ва ҳоказоларни келтириш мумкин.Бу компьютерлар бир секундда 10 триллионлаб амал бажаради.Суперкомпьютерлар баҳсида АҚШ энергетика вазирлигиниг Сандиа лабораториясида ўрнатилган 9472 процессорли Intel ASCI Red компютер системаси карвонбошилик қилмоқда.Униг тезлиги компьютелар тезлигини ўлчови-Linpacr parallel тестида 1 TFLOPS.Хусусан,бу компьютер ядро синовларини ва эскираётган ядро қуролларини моделлаштиришда қўлланилади.
Шуни қайд қилиш лозимки,суперкомпьютерларнинг маълум йўналиш масалаларини ечишга қаратилган турлари ҳам мавжуд.
Блок компьютелар (Manframe Computer)-фан ва техниканинг турли соҳаларига оид масалаларни ечишга мўлжалланган.Уларнинг амал бажариш тезлигива хотира ҳажми суперкомпьютерларникига қараганда бир-икки поғона паст.Буларга мисол сифатида АҚШнинг CRAY(крей), IBM390,4300,IBM ES/9000,Франциянинг Borrous 6000,Япониянинг М 1800 русумли компьютерини ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Миникомпьютерлар(кичик компьютерлар) ҳажми ва бажарадиган амалаллар тезлиги жиҳатидан блок компьютерлардан камида бир поғона пастдир.Шуни айтиш жоизки,уларнинг габарити тобора ихчамлашиб, ҳатто шаҳсий компьютердек кичик жойни эгаллайдиганлари яратилмоқда. Миникомпьютерлар ўзларининг “катта оғалари” Manframe компьютерларни имкониятлари даражасига кўтарилаб бормоқда. Бунинг учун тарихга назар солиш ваҳозирги уларнинг тараққиётини кузатиш етарли.
Шаҳсий компьютерлар ҳозирда корхоналар,муассасалар, олий ўқув юртларида кенг тарқалган бўлиб,уларнинг аксарияти IBM русумига мос компьютерлардир.
IBM русумига мос компьютерлар деганда,уларнинг турли компаниялар ишлаб чиқишига қарамай ҳам техник,ҳам программа таъминоти мослиги,яъни бир-бирига тўғри келиши назарда тутилади.Бундай компьютерлар ҳажми жиҳатидан кичик(бир стол устига жойлашади),амал бажариш тезлиги, масалан PENTIUM-3 MMX прцессори ўрнатилган компьютерларида ҳозирги кунда 750-1000 мегагерцни, хотира ҳажми эса 64-128мегабайтни ташкил қилади.Бу кўрсаткичлар ўта тез ўзгариб,ҳар ики йилда компьютерлар имконияти икки баравар ошииши, уларнинг нархи эса шунчага арзонлашиши тенденциясикузатилмоқда.
Ноутбук компьютерлар. Ноутбук компьютерлар ҳажми анча иҳчам бўлиб,аммо бажарадиган амаллар сони,хтира ҳажми шаҳсий компьютерлар даражасига кўтарилиб бормоқда.Уларнинг қулайлик томонларидан бири ҳам электр энергиясидан, ҳам ичига ўрнатилган батареяларда узлуксиз ишлаши мумкинлигидир.
Бунда батарея қуввати энергияга уланиши билан ўзи заряд ола бошлайди ва у батарея бир неча йилларга мўлжалланган бўлади.
Ҳозирда ноутбук компьютерларидан ҳам ихчам чўнтак компьютерлари ишлаб чиқарилмоқда.Улар ҳам табиийки, операцион система бошқарувида ишлайди ва улар турли соҳа масалаларини ечишга қодир.



Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling