Асосий хотира


Таянч иборалар: таҳрирловчи тизимлар , Microsoft Word


Download 1.69 Mb.
bet25/27
Sana18.06.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1564107
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари ф-м-Jizax

Таянч иборалар: таҳрирловчи тизимлар , Microsoft Word, горизонтал меню сатри, ускуналар панели ,статистик маълумотлар панели
Шахсий компьютернинг ҳар бир фойдалинувчисида турли ҳужжат ва матнларни тайерлаш заруриятлари тугилади.Шахсий компьютерланинг бу ишга жалб килиниши фойдаланувчи учун кўпгина қулайликлар яратади ва ҳужжатларнинг сифатини оширади.Фойдаланувчи ҳужжатни киритиб, ҳоҳлаганча уни экранда ўзгартириб, макетини ҳосил қилади. Принтер бу макетнинг чиройли, сифатли нусхасини қоғозга кўчириб беради. Бу қулайликларни матн таҳрирлагичлари деб аталувчи махсус дастурлар беради. Бу дастурлар имкониятиларга қараб, қуйидаги турларга бўлинади.

  • Матн таҳрирлагичлари

  • Ҳужжат таҳрирлагичлари

  • Матбуот системалари

Матн таҳрирлагичлари дастур матнларини киритиш, ўзгартириш, кўчириш, нусхасини қоғозга кўчириш каби имкониятларга эга.Улар дастурлаш системалари таркибида бўлади. Бунга Turbo C, Turbo Pascal кабилар мисол бўла олади.
Ҳужжат таҳрирлагичлари ҳужжатни таҳрирлаш, турли шрифтлардан фойдаланиш, сатрлар орасидаги интервалларни ўрнатиш, саҳифалаш, формулаларни ёзиш, жадвал, диаграммаларни ва ҳоказо имкониятларга эга. Бу таҳрирлагичларга Лексикон, Chiwriter WD, Microsoft Word ва ҳоказолар мисол бўла олади.
Айниқса матбуот системалари нашриётчилар меҳнатини машаққатли, зарарли жараёнлардан ҳолос қилиш билан бирга нашриёт маҳсулотлари сифатини оширди. Бу системалар асосида журналлар, китоблар, турли проспектларни юқори сифатли макетларини тайёрлаш мумкин.

  • Кичик ҳажмдаги нашр материаллари учун Aldus Page Maker системасидан, катта ҳажмдаги материаллар (китоб ва журналлар) учун Color Ventura системаларидан фойдаланган қулайроқ.

Қуйида биз энг кенг тарқалган русча ва лотинча матнлари билан ишлайдиган Word таҳрирлагичи тавсифини келтирамиз.


Microsoft Word дастури билан якиндан танишишга харакат киламиз. Бу дастурда яратилган файллар Документ деб аталади ва унда очилган барча сахифаларни документ деб атаймиз.
Microsoft Word дастури ойнаси экранда ҳосил булгандан сунг унга эътибор берадиган булсак, барча ойналардаги каби бу ойнада ҳам Горизонтал меню сатри, Ускуналар панели ҳамда Статистик маълумотлар панели мавжудлигини курамиз. Горизонтал меню сатри, Ускуналар панелида биз киритган маълумотларимизни кайта ишлаш имконини берадиган буйруқлар мавжудлигини курамиз. Бу икки панелдан фойдаланиб биз бир хил амалларни бажара олишимизни яна сизга эслатмокчимиз. Горзонтал меню сатрида бериладиган буйруқлар номлари ва знаклари мовжуд булса, ускуналар панелида вакат буйруқлар знаклари борлигини курамиз. Знаклар устига сичкончани олиб борадиган ва бир оз кутадиган булсак улар номлари ҳосил бўлади. Демак ускуналар панели бизнинг вактимизни бир оз булса ҳам тежаш имконини беради экан.
Microsoft Word дастури горизонтал меню сатрининг Файл булими билан танишамиз.
Дастур Файл менюси куринини куйидаги расм оркали куришимиз мумкин. Эндиги киладиган ишимиз Файл менюси мавжуд буйруқлар билан якиндан танишидир.

  1. Создать- буйруғи янги документлар очиш учун ишлатилади. Бу буйруқни танлаганимиздан сунг бизга документнинг кандай турини очиш кераклиги, ва улардан бирини танлаш имконини берадиган ойна экранда ҳосил бўлади. Документ турининг бирини танлаб ОК тугмасини босадиган булсак турга мос янги документ ҳосил бўлади. Документга маълумот киритиб файл ҳосил килиш мумкин.

  2. Открыть- буйруғи компьютер хотирасида аввал ҳосил килинган мавжуд файлларни очиш имконини беради. Бу ишни амалга ошириш учун буйруқдан сунг ҳосил булган ойнадан файлнинг кайси диск ва кайси папка ичида жойлашганлигини аник билган холда уни топиб, белгилаб ОК тугмасини босиш билан амалга оширилади. Тип файла кисмида файл кенгайтмаси танлаш керак. Булмаса бизга керак булган файл экранда куринмаслиги мумкин. Word дастури кенгайтмаси doc.


  3. Download 1.69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling