Асосий хотира


Download 1.69 Mb.
bet7/27
Sana18.06.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1564107
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари ф-м-Jizax

Видеомонитор (дисплей) — ШК га киритилаётган ва ундан чиқарилаётган маълумотларни акс еттириш учун қурилмадир.
Нутқли киритиш-чиқариш қурилмалари тез ривожланаётган мултимедиа воситаларига киради.
Нутқли киритиш қурилмаси — бу турли хил микрофонли акустик тизимлар, "товушли сичқонлар", масалан, одам талаффуз қилаётган ҳарф ва сўзларни англай оладиган, уларни идентификасия қиладиган ва кодлайдиган мураккаб дастурли таъминот.
Нутқли чиқариш қурилмаси — бу компютерга уланган баланд гапирувчилар (динамиклар) ёки товушли колонкалар орқали ишлаб чиқариладиган, рақамли кодларни ҳарф ва сўзларга ўзгартиришни бажарадиган турли хил товуш синтезаторлари.
М аълумотларни киритнш қурилмаларига қуйидагилар киради:
• клавиатура — ШК га сонли, матнли ва бошқарувчи ахборотни қўлда киритиш учун қурилма;
• график планшетлар (дигитайзерлар) — планшет бўйича махсус кўрсаткични (перони) ҳаракатлантириш ёъли билан график маълумотларни, тасвирларни қўлда киритиш учун перо силжиганда унинг координаталари уқилади ва бу маълумотлар ШКга киритилади;
• сканерлар (укувчи автоматлар) — машинада ёзилган матнлар, графиклар, расмлар, чизмаларни қоғоздаги ташувчилардан автоматик ўқиш ва ШК га киритиш учун;
• кўрсатиш қурилмалари (график манипуляторлар) — график ахборотни дисплей экранига киритиш учун курсор ҳаракатини экран бўйича бошқариш ёъли билан ва кейинчалик курсор координатини кодлаш ва уни ШК га киритиш билан (жойстик — ричаг, "сичқонча", трекбол — гардишдаги шар, ёруғлик пероси ва б.);
• сенсорлик экранлар — тасвирлар, дастурлар ёки буйруқларнинг алоҳида элементларини дисплейнинг полиэкранидан ШК га киритиш учун.
Маълумотларни чиқариш қурилмаларига қуйидагилар киради:
• принтерлар — маълумотни қоғозли ташувчида қайд етиш учун ёзувчи қурилма;
• график қурувчилар (плоттерлар) — график маълумотни (графиклар, чизмалар, расмлар) ШК дан қоғоздаги ташувчига чиқариш учун.
Алоқа ва телекоммуникасия қурилмалари приборлар ва автоматлаштиришнинг бошқа воситалари билан (интерфейслар мослаштирувчилари, адаптерлар, рақамли-аналог ва аналог-рақамли ўзгартиргичлар ва ш.ў.) алоқа қилиш учун ва ШК ни алоқа каналларига, бошқа ЭҲМ ва ҳисоблаш тармоқларига (тармоқли интерфейсли плата, "уланишлар", қийматларни узатиш мултиплексорлари, модемлар) улаш учун ишлатилади.
Хусусан, 14-расмда кўрсатилган тармоқди адаптер ШК нинг ташқи интерфейсидир ва у уни алоқа каналига бошқа ЭҲМ лар билан ахборот алмашиш учун, ҳисоблаш тармоғи таркибида ишлашга уланиши учун хизмат кллади. Тармоқли адаптер сифатида кўпинча модулятор-демодулятор (модем, 2-бобга қаранг) ишлатилади.
Юқорида айтиб ўтилган қурилмаларни кўпчилиги шартли ажратилган гуруҳга — мултимедиа воситаларига мансубдир.
Мултимедиа (мултимедиа — кўп воситалилик) воситаси — бу аппарат ва дастур воситалари тўплани бўлиб, у одамга компютер билан ўзи учун табиий бўлган турли хил муҳитларни: товуш, видео, графика, матнлар, анимасия ва б. ишлатиб, мулоқот қилишни таънинлайди.
Мултимедиа воситаларига қуйидагилар киради: маълумотларни нутқли киритиш ва чиқариш қурилмалари; кучайтиргичли, товуш колонкали, катта видеоэкранли микрофонлар ва видеокамералар, акустик ва видеотасвирга олувчи тизимлар; тасвирни видеомагнитофондан ёки видеокамерадан олувчи ва уни ШК га киритувчи товушли ва видеоплаталар, видео ушлаб олувчи платалар; ҳозирдаёқ кенг тарқолган сканерлар (чунки улар компютерга ёзилган матнларни ва расмларни автоматик киритиш имконини беради); ва нихоят, кўпинча товушли ва видеомаълумотларни ёзиш учун ишлатиладиган, оптик дискдаги катта сиғимли ташқи эслаб қолиш қурилмалари.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling