3
Ўқитувчининг Ф.И.Ш.:
Иноятов Абдугани Абдуфаттахович
Асосий иш жойи: Тошкент Кимё халқаро университети
Иш телефони: +998999143243
e-mail: inoyatovabdugani@gmail.com
Пререквизитлар (Талаблар):
Ушбу фанни ўзлаштириш учун қуйидаги фанларни ўрганишда
олинган билим,
кўникма ва малакалар талаб этилади:
нормал физиология, гистология,
лотин тили
Постреквизитлар:
Фанни ўрганиш жараёнида олинган билим, кўникма ва малакалар қуйидаги фанларни
ўзлаштириш учун зарурдир:
Гистология, нормал физиология, патологик анатомия,
патологик физиология, клиник анатомия.
Фаннинг қисқача баёни:
Анатомия фани дастури замонавий тиббий ва педагогик технологияларни ўқитиш
жараёнига тадбиқ этган ҳолда, соғлом инсон танаси, аъзо ва тўқималарининг
тузилиш
қонуниятлари, одам организмининг индивидуал тузилиши, ёшга қараб ўзгариши, жинсий
хусусиятлари, ҳомила даврида бўладиган ўзгаришлар (онтогенез), топографик
муносабатлари,
рентгенологик анатомияси, туғма нуқсон – аномалия ҳолатлари, ташқи
муҳит ва меҳнатнинг организмга таъсирини эътиборга олган холда комплекс ўргатишга
қаратилган.
Анатомия фани тиббиётнинг фундаментал (
клиник олди) фанларидан бири
ҳисобланиб,
патологик физиология, патологик анатомия ва барча мутахасислик
модулларини ўрганишда катта аҳамиятга эга ва назарий билимларни амалиёт
билан
боғлайди. Анатомия фани дастурида одам организми ва аъзоларининг соғлом шароитдаги
тузилишини
тизимли (систематик) ўрганиш ва уларнинг вазифаси билан узвий
боғлиқлигини (
функционал анатомия) кўзда тутади, бу талабада клиник фикр юритишни
ривожланишини таъминлайди. Клиник фанларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда
анатомия фанини ўрганишда уларнинг талабларига алоҳида эътибор берилади.