Тузувчилар: Турсунов Х. З. Тта, “Патологик анатомия” кафедраси мудири профессор, т ф. д. Эшбаев Э. А
Download 458.19 Kb. Pdf ko'rish
|
2.08. Патологик анатомия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эшбаев Э.А. - ТТА, “Патологик анатомия” кафедраси катта ўқитувчиси, PhD Тақризчилар: Усмонов Р.Ж.
- 1.Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
1 2 Тузувчилар: Турсунов Х.З. - ТТА, “Патологик анатомия” кафедраси мудири профессор, т.ф.д. Эшбаев Э.А. - ТТА, “Патологик анатомия” кафедраси катта ўқитувчиси, PhD Тақризчилар: Усмонов Р.Ж. Магрупов Б.А. - ТТА “Одам анатомияси ва ОХТА” кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор ТВМОИ “Патологик анатомия ва Суд тиббиёти” кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Модул дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилди. Модул дастури Тошкент тиббиёт академияси кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2021 йил “26” майдаги “12”-сонли баённома). Модул дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика узлуксиз касбий таълими муассасалараро Мувофиқлаштириш кенгашининг 2021 йил “13” апрелдаги 3-сонли баённомаси билан маъқулланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил “4” июндаги 121-сонли буйруғининг 1-иловаси билан модул дастури рўйҳати тасдиқланган. 3 1.Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни Модул дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Ушбу дастур асосида замонавий педагогик технологияларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этиб, талабани назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали клиник амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда мустақил равишда касалликларнинг этиология ва патогенезини аниқлаш учун замин яратиб беради. Дастурнинг мақсад ва вазифаларини ечими якунида талаба патология Модулидан олган билим ва амалий кўникмаларни клиник амалиётда уйғунлаштириб, етук, рақобатбардош, мустақил клиник фикрлаш қобилиятига эга бўлган умумий амалиёт шифокори бўлиб шаклланади. Мазкур модулга ўқув режадаги биология, одам анатомияси, нормал физиология, биокимё модуллари назарий замин бўлиб хизмат қилса, терапия, кардиология, урология, гинекология ва бошқа клиник модулларга патология Модули назарий замин бўлиб хизмат қилади. Талаба патологик анатомия ва секцион биопсия модулини ўрганишда биология, гистология, генетика, нормал физиология, биокимё ва бошқа модуллардан эгаллаган билимларига асосланади. Ушбу модул дастури модулнинг тарихи ва ривожланиш тенденцияси, истиқболли масалаларини қамрайди, инсон организмида касалликни ривожлантирувчи этиологик омиллар, классификацияси, уларнинг организм билан ўзаро муносабати, ҳамда бўлғуси умумий амалиёт шифокорларида касалликнинг этиологик омилларини аниқлаш, ташхис қўйиш ва белгиларини асослаш учун назарий замин яратиб беради, шунингдек, талабаларда клиник фикрлаш кўникмасини шакллантиради. Модул дастури бошқа модуллар билан алоқаси: анатомия, гистология, нормал ва патологик физиология. Download 458.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling