- Магний қотишмаларнинг камчиликлари: қуюш хусусияти ёмонлиги ва газга бойишга мойиллиги, қуюш вақтида оксидланиши ва ёниб кетиши. Қуйишдаги нуқсонларни йўқотиш учун махсус флюслар, ғоваклиликни йўқотиш учун 0,2 % кальций қўшилади, оксидланишини камайтириш учун 0,02-0,05 % бериллий қўшилади. Бундан ташқари магний қотишмаларида алюмин қотишмаларига қараганда коррозияга чидамлилик кам, эритишда ва қуюшда қийинчилик туғилади, босим остида ишлашдан олдин қиздириш керак.
- марганец, рух, титан, магнийни коррозиябардошлилигини ортиради, магнийга керакли миқдорда титан қўшишунинг коррозиябардошлилигини 3 марта оширади.
Бронза - Миснинг қўрғошин, алюминий, кремний, марганец билан қотишмаларига бронза дейилади.
- Қалайли бронза таркибида 13,8% Sn дан кўп бўлмайди, кўп холларда — 8- 10% Sn улар қаттиқ эритма хосил қилади.
- Алюминли бронзалар таркибида 9-10 % гача Аl бўлиб у бир структурали фазага эга бўлади. Бу бронзалар аралашган кислоталарда барқарор.
- Кремнийли бронза таркибида 15 % гача кремний бўлади, лекин қотишмада кремний миқдори 3-4 % гача бўлгандагина қаттиқ эритма хосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |