Асосий когнструкцион материаллар коррозияси


Хром никелли аустенит пўлатлари


Download 0.62 Mb.
bet3/5
Sana24.12.2022
Hajmi0.62 Mb.
#1061700
1   2   3   4   5
Bog'liq
№ 19 Маъруза 3

Хром никелли аустенит пўлатлари.

  • Хромли пўлатлар таркибига никел киритиш аустенит ҳудудини кенгайтириб пўлатнинг механик ҳусусиятини яхшилайди. Бундай пўлатларнинг коррозия бардошлиги асосан хромга боғлиқ. Никел уларнинг коррозия бардошлилигини оксидламайдиган кислоталарда бироз ортиради. Аустенит пўлатлар қайновчи HN03 да барқарор эмас (қайта фаолсизлангани учун), туз кислоталарида, аралаштирилган олтигнгугурт, музлаган уксус кислоталарда ва қайновчи шовул ва чумоли кислоталарда барқарор эмас. Маълум шароитларда улар махаллий коррозияга ва коррозион ёрилишга мойил

Мис ва унинг қотишмалари коррозияси

  • Миснинг стандарт электрод потенциали учун мис фақат кислородли қутибсизланиш билан коррозиялаши ва эритмага Сu кўринишда ўтиши мумкин. Мис катод назорати билан коррозиялайди. Сувда, нейтрал эритмаларда ва атмосфера шароитида коррозия маҳсулотлари Си(ОН)2, (CuOH)2 CuCO3 дан парда ҳосил бўлиш ҳисобига юқори коррозия бардошлиликка эга. Олтингугурт гази мавжуд бўлганда ҳимоя ҳусусиятига эга бўлмаган парда CuSO4·3Cu(OH)2 ҳосил бўлади ва шунинг учун мис коррозияси кучаяди. Оксидловчи кислоталар азот ва хромли кислота, хаттоки аралаштирилгани хам мис ва унинг қотишмаларида коррозияни юзага келтиради.
  • Миснинг фаолсизланишга мойиллиги кам. Атмосфера шароитларида мис коррозияга чидамли, унинг юзасида СиСОз Си(ОН)2 туридаги химоя қатлами хосил бўлади.
  • Мис кўплаб металлар билан қаттиқ эритма хосил қилади. Шунинг учун хам мис қотишмалари асосан бир жинсли.
  •  

Алюмин ва унинг қотишмалари

  • Алюминий зичлиги 2,7; Эриш харорати 658°С, яхши пайвандланади, болғаланади, ёйилади.
  • Реакциялар учун алюминий стандарт электрод потенциал А13++Зе А1 = —1,66 В, Алюминий етарли даражада фаол металл бўлсада, фаолсизланишга мойиллиги туфайли кўплаб агрессив муҳитларда коррозияга чидамли.
  • Юқори оксидловчи характерга эга бўлган концентрацияси юқори азот ва олтингугурт кислоталарида алюминийнинг коррозияга бардошлилиги юқори.
  • Алюминийнинг коррозиябардошлилиги унинг таркибидаги қўшимчаларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам саноатда тозалиги 99,90% и 99,85% бўлган АВ1 ва АВ2 русумли алюминдан фойдаланилади. Ҳавода алюминий қалинлиги 5...20 нм бўлган А12Оз парда билан қопланади. Бу электрод потенциални ортиради (NaCl нинг 3 % эритмасида у 0,55В). Электрод потенциали қийматига мос равишда алюминий кислородли ва водородли қутибсизланиш билан коррозиялайди. Коррозия маҳсулотлари ОН билан таъсирлашиб, рН > 4 муҳитда қийин эрувчи А1(ОН)3 ҳосил қилади
  •  

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling