Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


 Президент ва Олий Мажлис олдидаги масъулиятини кучайтириш


Download 69.84 Kb.
bet14/18
Sana07.05.2023
Hajmi69.84 Kb.
#1437942
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
2 Мазмуни ва моҳияти 15 03 2023 — копия

6.6. Президент ва Олий Мажлис олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳисобига Вазирлар Маҳкамаси сезиларли даражада мустаҳкамланмоқда, Ҳукуматнинг мақоми ўзгармоқда, парламент қуйи палатасининг Ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки кенгайтирилмоқда.
Хусусан:

  • Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини ижро этувчи ҳокимият фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган асосий йўналишлари доирасида амалга ошириши мустаҳкамланмоқда (114-модда);

  • Бош вазир номзоди Президент кўриб чиқиши учун парламентга сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан таклиф этилиши тўғрисидаги конституциявий норма бекор қилинмоқда.

Бунинг ўрнига, илғор хорижий амалиётни инобатга олган ҳолда,
Бош вазир ва Ҳукумат аъзоларини Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Президент томонидан тайинлаш тартиби ўрнатилмоқда. Бунда,
Бош вазир номзоди Президент томонидан қуйи палатадаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг таклиф этилади (109 ва 118-моддалар).
Мазкур ўзгартириш парламент қуйи палатасининг Ҳукуматни шакллантиришдаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган, чунки амалдагисидан фарқли равишда, Бош вазирни тайинлаш бўйича жорий этилаётган тартиб Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларини ифода этувчи барча сиёсий кучлар фикрини ҳисобга олиш имкониятини беради. Мазкур жараёнда мамлакат фуқаролари томонидан сайланган барча халқ вакиллари иштирок этишини инобатга олиб, ушбу тартиб янада демократлашган ҳисобланади;

  • Бош вазир лавозимига тақдим этилган номзод уч марта рад этилган тақдирда, Президент Бош вазирни тайинлаши ва Қонунчилик палатасини тарқатиб юборишга ҳақли эканлиги белгиланмоқда (118-модда);

  • Ҳукуматнинг ваколатлари ва функциялари, тегишли соҳаларда
    ўз олдига қўйилган, хусусан барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, қулай инвестициявий муҳитни яратиш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни сақлаш ва бошқа вазифаларининг бажарилиши учун масъуллиги сезиларли даражада кенгайтирилди;

  • Бундан ташқари, Ҳукумат зиммасига ижро этувчи ҳокимият органлари ишида очиқлик ва шаффофликни, қонунийлик ва самарадорликни таъминлаш, давлат хизматларининг сифати ва қулайлигини ошириш, аҳолини,
    шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш вазифалари юклатилди (115-модда).


Download 69.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling