Асосий маълумотлар
Download 286.41 Kb.
|
1-amaliy mashg ulot
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1-Расм. Намунавий пахта тайёрлаш масканининг бош режаси
- 1.2.Расм . Пахта тайёрлаш масканининг умумий технологик жараён схемаси
1-АМАЛИЙ МАШГъУЛОТ МАВЗУ: Узун ва ўрта толали чигитли пахтани қайта ишлаш корхоналарини ўзига хослиги ва ишлаш моҳиятини ўрганиш Асосий маълумотларХалқ хўжалигидаги барча ишлаб чиқариш корхоналарида материалларни технологик транспортловчи машиналар мавжуд. Соънги йилларда барча техника соҳасида бўлганидек, Пахтасаноати корхоналари ҳам замонавий транспортловчи машина ва жихозлар билан таъминланиб, технологик жараёнларини комплекс механизациялаштирилмоқда. Бу фан оъз ичига пахтани қайта ишлаш технологиясида узлуксиз технологик жараённи таъминловчи транспорт воситаларини оърганишни, чигитли пахтани қабул қилишда, омбор ва очиқ майдончаларга гъарамлашда ва уни ишлаб-чиқариш жараёнига узатишда барча механизациялаш ҳолатини таъминлаш механизмларини, ускуналарни оърганишни, барча бажарилувчи технологик операцияларни механизация даражасини аниқлашни қамраб олади. Фаннинг мақсади-талабаларни ана шу замонавий техника-технологиялар билан таништириш, уларни технологик коърсаткичларини ҳисоблашни ва улардан фойдаланишни оъргатишдир. Фаннинг вазифаси талабаларга ҳозирги замон технологик транспортловчи машиналар конструкцияларини, ишлаш асосларини, қоълланиш сохаларини, ҳисоблаш усулларини оъргатишдан иборатдир. 1.1-Расм. Намунавий пахта тайёрлаш масканининг бош режаси Фаннинг вазифаси- талабаларга хозирги кунда пахтасаноати корхоналарида бутун технологик жараёнларни тоълиқ комплекс механизациялаштириш, барча технологик жараённи автоматлаштиришни таъминлаш имкониятини яратиб бериш. Транспорт воситаларини қоълланиш соҳаларини конструкцияларини, ишлаш асосларини, ҳисоблаш усулларини оъргатишдан иборатдир. Бу барча масалаларни хал этиш келажакда пахтани қайта ишлаш жараёнини тоълиқ узлуксиз ҳолда амалга оширишни, барча технологик жараёнини автоматлаштиришни таъминлаш имкониятини яратиб беради. Пахта тайёрлаш масканлари ҳар мавсумда пахтани қабул қилиш ҳажмига қараб, йирик, оъртача ва майда қувватли боълиб ажратилади. Йирик қувватли пахта тайёрлаш масканлари оъз худудига 10000 т. пахтадан зиёд пахта ҳосилини қабул қиладиган боълса, оъртача пахта тайёрлаш маскани 600010000 т. гача, майда масканларда одатда 6000 т. дан кам пахта қабул қилинади. Бундай кичик (майда) пахта тайёрлаш масканларини ташкил қилиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ боълмайди, чунки бундай тайёрлаш масканлар оъз харажатларини оъзи қоплай олмайди. 1.1 -расмда намунавий оъртача пахта тайёрлаш масканининг бош режаси коърсатилган. Унда пахтани тайёрлашни ташкил этиш ва пахтани сақлашга қоъйиладиган замонавий талаблар коъзда тутилган. Хозирги вақтда коъп тарқалган намунавий пахта тайёрлаш масканининг умумий технологик жараён схемаси 1.2- расмда коърсатилган. 1.2.Расм . Пахта тайёрлаш масканининг умумий технологик жараён схемаси Пахтани дастлабки ишлаш технологиясида жинлаш жараёни асосий ҳисобланади, чунки бу жараёнда чигитли пахта иккига ажратилади, яъни толага ва чигитга, булар эса пахта тозалаш корхонасининг асосий маҳсулотлари ҳисобланади,жинлаш асосан корхонанинг асосий, бош биносида амалга оширилади. Валикли жинлаш жараёнинг моҳияти шундан иборатки, толани валик юзаси билан илаштириб олиб, соънг чигитдан механик равишда ажратади. Толанинг чигитга бириккан жойидаги толанинг узилиш кучи якка толанинг пишиқлигидан (узилишидан) 2-3 баравар кам боългани учун, у оъз табиий хусусиятларини сақлаб қолган холда (узунлиги, қалинлиги, пишиқлиги ва бошқалар) чигитдан ажратилади. Валикли жин узун толали чигитли пахтанинг толасини чигитидан ажратиш учун ишлатилади. Унда намлиги 8% дан юқори боълмаган чигитли пахтага, шу жумладан уругъли пахтага ҳам ишлов берилади. ДВЛ русумли валикли жиннинг тузилишининг афзалликлари шундан иборатки, унда иш унумдорлигини ошириш учун коъп таъсир қилувчи урувчи мосламанинг қоълланилганидадир. Download 286.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling