Асосий тушунча ва атамалар Тадбиркорлик деганда


Download 21.48 Kb.
bet1/5
Sana04.04.2023
Hajmi21.48 Kb.
#1328796
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Asosiy tushuncha va atamalar


Асосий тушунча ва атамалар


Тадбиркорлик деганда – кишиларнинг фойда олиш мақсадида таваккалчилик асосида ўз маблағлари, мулки, билими ва имкониятларини ишга солиб, товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти тушунилади.
Тадбиркорлик фаолияти – тадбиркорлик субъектлари томонидан қонун хужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб, ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2-майдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг №328-сонли янги таҳриридаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 3-моддаси.
Бизнес – эса қонунчилик доирасида, ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад топишга қаратилган ҳар қандай ишбилармонлик фаолиятидир.
Тадбиркор – тадбиркорлик лаёқатига, яъни қандайдир турдаги товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил эта олиш борасида билим, кўнима ва тажрибага эга шахс.
Тадбиркорликнинг ташкилий – ҳуқуқий шакллари

  1. Якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ)

  2. Микрофирмалар

  3. Оилавий тадбиркорлик (корхона)

  4. Ҳусусий корхоналар

Маркетинг – бозор талабларини ўрганишга асосланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш.
Маркетингнинг мақсади – истеъмолчилар талабини максимал даражада қондириш орқали юқори фойда олиш ҳамда товар сотишнинг энг юқори ҳажмини таъминлаш
Бунинг учун маркетингнинг қуйидаги вазифалари орқали эришилади.

  • товар ва хизматларга бозор талаби ва уни қондириш билан боғлиқ

муаммоларни ўрганиш;

  • бозордаги рақобат ва рақобатчиларни ўрганиш;

  • товар сотишнинг самарали усулларини аниқлаш;

  • талабга мувофиқ ҳолда товар ишлаб чиқаришни режалаштириш;

  • товар ва хизматлар тўғрисида ахборот билан таъминлаш;


Download 21.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling