Инноватция – (ingl. “innovation” – янгилик, новаторлик) – янги технология, маҳсулот ва хизматлар турлари, ишлаб чиқариш, меҳнат, хизмат кўрсатиш ва борқариш кўринишидаги янгиликларнинг қўлланилиши.
Инвестиция риски – кўзда тўтилмаган сабабларга кўра инвеститция маблағларининг самара келтирмаслиги оқибатида молиявий йўқотиш эҳтимоли.
Ишлаб чиқаришни диверсификатсиялаш – бозор ҳолати ўзгаришларига мослашувчанликни ошириш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш.
Ишлаб чиқаришнинг зарарсизлик нуқтаси – бу маҳсулот сотишдан олинган даромадлар ишлаб чиқариш харажатларини тўлиқ қоплаган ҳолатдир. Мазкур нуқтада фойда ҳажми нолга тенг бўлади.
Калкулатция – лотинча “calculatio” деган сўздан олинган бўлиб, ҳисоб, ҳисоб-китоб деган маънони англатади. Бу маҳсулот бирлигига тўғри келувчи ишлаб чиқариш харажатларини пул шаклидаги хисоб-китоб.
Корхона рақобатдошлиги - муайян турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналарга ўзининг ишлаб чиқариш, молиявий ва маркетинг фаолияти самарадорлиги жиҳатидан муносиб қарши тура олиш қобиляти.
Корхона устави – корхонанинг фаолияти кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилан берувчи ҳужжат.
Кичик корхонада – 1 кишидан 20 кишигача ишчи ўрни яратилади.
Ўрта корхоналарда 20 кишидан 500 кишига ишчи ўрни яратилади.
Йирик корхоналарда 500 кишидан ортиқ ишчи ўрни яратилади.
Маркетинг тадқиқоти – бозорни ўрганиш бўйича маркетинг тадбирларидан бири бўлиб, ишлаб чиқариш ва бозорда сотиш кўзда тутилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш жараёнларини ўз ичига олади.
Ширкат – икки ва ундан ортиқ кишилар мулки асосида, биргаликда фаолият кўрсатиш мақсадида ташкил қилинган фирма.
Корхона – товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш амалга ошириладиган хўажлик ташкилоти.
Фирма – тадбиркорлик фаолияти амалга ошириладиган корхона.
Ҳусусий фирма – якка шахс мулки асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган фирма.
Do'stlaringiz bilan baham: |