Асосий воситалар ҳисоби
Асосий воситалар амортизацияси (эскириши)
Download 203 Kb.
|
7-боб. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ
5. Асосий воситалар амортизацияси (эскириши)
Амортизация асосий воситанинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация қийматини мунтазам равишда тақсимлаш ва кўчириш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодасидир. Асосий воситанинг амортизация қиймати тахмин қилинаётган тугатилиш қийматини чиқариб ташлаган ҳолда активнинг дастлабки қиймати ёки молиявий ҳисоботларда кўрсатилган қиймат ўрнини босадиган бошқа қийматнинг суммасидир. Асосий воситанинг эскириши билан амортизация ўртасида мустаҳкам алоқа бор. Бироқ, улар бир хил тушунчалар эмас. Эскириш асосий воситаларидан фойдаланиш вақтида уларнинг техник ишлаб чиқариш хоссаларини аста-секин йўқотиш жараёнини акс эттиради. Амортизация анча мураккаб жараён бўлиб, истеъмол қилинган асосий воситалар қийматини уларнинг эскиришига мувофиқ равишда маҳсулот таннархига, давр ҳаражатларига ўтказиш, истеъмол қилинган асосий воситаларнинг ўрнини қоплаш мақсадида пул фондини жамғариш жараёнини акс эттиради. Демак, эскириш амортизациянинг дастлабки шарт-шароитидир. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 114-моддасига биноан асосий воситаларнинг амортизация нормалари қуйидагича белгиланган:
Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашда "Асосий воситалар" номли 5-сон БҲМАга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига амал қилиш лозим. Қуйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди: Ер; Маҳсулдор ҳайвонлар, буқа ва ҳўкизлар; Кутубхона фонди; Бюджет ташкилотлари, шу жумладан, илмий-тадқиқот, конструкторлик ва технологик ташкилотларнинг воситалари; Белгиланган тартибда консервацияга ўтказилган асосий воситалар; Тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар. Узоқ муддатли ижара холларида ижарага олинган асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ижарага олувчи ўтказади. Қисқа муддатли ижарада амортизация ажратмаларини ижарага берувчи ҳисоблайди. Амортизацияланувчи қиймат мунтазам равишда асосий воситани фойдали ишлатишнинг бутун даврига тақсимланади. Амортизация турли хил усулларни қўллаш усули билан амалга оширилади: Download 203 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling