Асосий воситалар ҳисоби


Download 203 Kb.
bet3/13
Sana20.06.2023
Hajmi203 Kb.
#1637290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7-боб. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ

Транспорт воситалари кишилар ҳамда буюк ва турли мақсадлардаги нарсаларни ташишга мўлжалланган ҳаракат воситалари (темир йул, сув, автомобиль, коммунал транспорти ва муҳим нефть қувур йўллари)дир;
Асбоб ва ускуналар қўл меҳнати жараёнида ишлатилинадиган ёки иш қисмларини кучайтириш, ошириш учун машинага бириктириладиган воситалар, (электроротреллар, вибраторлар)дир;
Ишлаб чиқариш инвентарлари ишлаб чиқариш жараёнини енгиллаштиришда ишлатилиниади. Уларнинг таркибий бак, контейнер, инвентар идишлари киради.
Хўжалик инвентари идора (офис) ишларини ва хўжаликни юритишда зарур бўлган меҳнат воситаларидир.
Иш ҳайвонлари ва маҳсулдор чорва ҳар бир етилган мол (от, ҳўкиз, сигир)лар бўлиб, алоҳида инвентар объекти сифатида ҳисобда акс эттирилади.
Кўп йиллик дарахтлар алоҳида ҳиёбон, парк, боғдаги миқдори ва ёшидан қатъий назар экилган дарахтлар гуруҳидир.
Бошқа асосий воситаларга кутубхона воситалари ижарага олинган асосий воситалар киради.
«Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМСга биноан асосий воситалар қуйидаги баҳоларга баҳоланилади:

  • дастлабки қиймат;

  • сотиш қиймати;

  • тугатиш қиймат;

  • қолдиқ қиймати;

  • ўринини қоплаш қиймати.

Дастлабки қиймат – активни харид қилишда ҳақиқатда тўланган пул маблағлари ёки уни барпо этишда амалга оширишга ҳақиқий ҳаражатлардир. Харид қилишнинг ҳақиқий қиймати асосий воситани харид қилиш ва уни ишлатиш учун тайёр ҳолга келтиришда қилинган барча ҳаражатларни, яъни: харид нархи, юридик йиғимлар ва бошқа ҳаражатларни ўз ичига олади. Ташкилот текинга олиган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати экспорт йули билан бозор нархида баҳоланган қиймат бўйича тан олинади. Текинга олинган асосий воситани кирим қилинган санада амал қилинган нарх асосида жорий бозор қиймати шакллантирилади. амадаги нарх тўғрисидаги маълумотлар ҳам ҳужжатлар ва экспорт йўли билан тасдиқланиши керак.

Download 203 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling