Asosiy astrofizik instrumentlar. Teleskop kamera va markazlashgan sistema sifatida
Атмосфера турбуленцияси ва уни ёриткич тасвирига таъсири
Download 279.59 Kb.
|
1-ma\'ruza
2.2.6. Атмосфера турбуленцияси ва уни ёриткич тасвирига таъсири.
Осмон ёриткичининг нури шамоллар ва оқимлар таъсирида зичлиги ва бир хил зичликдаги параллел қатламларнинг сирти (денгиз суви сирти сингари) ўзгариб турадиган атмосфера қатламлари орқали ўтиб Ерга этиб келади. Бундай нотинч ва бир жинсли бўлмаган қатламлардан ўтаётганда ёриткич нурининг йўналиши бэтартиб ўзгариб туради. Бу 1) телескоп фокал текислигида юлдуз тасирини тебраниши (титраши) (бир гэрцдан юз гэрцгача) га, 2) юлдузнинг рангини ва ёруғлигини ўзгаришига (бу юлдуз тасвирини 2000 гц частотагача пирпираши натижасида рўй беради) 3) вақт бўйича юлдуз тасвири диаметрини катталашиб ва кичрайиб туришига сабабчи бўлади. 2.3-расм. Тинч (чапда) ва турбулент (ўнгда) атмосфера орқали кузатилганда юлдуз тасвири. Бу таъсирлар натижасида юлдуз тасвирининг диаметри унинг дифракцион тасвирникидан ўнлаб марта катта бўлиши мумкин. Биринчи ва иккинчи таъсир Ер атмосферасининг юқори (6-8 км) қатламларида рўй берса, учинчиси - телескоп ичида ёки уни ўраб турувчи гумбаз атрофидаги турбулент оқимлари таъсирида ҳосил бўлади. У айниқса кичик телескопларда яққол кўринади. Катта объектив бундай таъсирларни йигади ва унинг фокал текислигида юлдузнинг тасвири ёруғлиги кам ўзгаради. Пирпирашлар ва тебранишлар таъсирида катта экспозиция вақти билан олинган юлдуз тасвири анчагина катталашади ва у турбулент тасвир деб аталади. Турбулент тасвирнинг диаметри ёриткичнинг зенит масофаси ортиши билан катталаша боради. Бир соат экспозиция билан олинган юлдузлар тасвирининг диаметри дифракцион тасвирникидан ўнлаб, ҳатто юзлаб, марта катта бўлиши мумкин. Турбулент тасвирнинг катта-кичиклиги кузатиш жойи атмосферасининг нотинчлик ёки турбулентлик даражасига (жойнинг астроиқлимига) боғлиқ. Бу кўрсатгич планетамизнинг ҳар хил жойларида ҳар хил эканлиги аниқланган. Шунинг учун телескоп куришга жой танлашга тўғри келади. Турбулент тасвир энг кичик жой энг яхши ҳисобланади. Масалан, Чилидаги Ла Силла ва Паранал тоғи чўққилари ёки Қашқадарё вилоятининг Гузор туманидаги Майданак тоғ чўққилари ва Гавай ҳамда Канар оролларидаги тоғ чўққиларида турбулент тасвир энг кичик ( бир ёй секунди) эканлиги аниқланган. Агар юлдуз нурининг 90 гача қисми бир бурчакий секунд диаметрдаги гардишча ичига йиғилса, будай ҳолат аъло ҳисобланади. Саволлар. 1.Астрофизик текшириш объектларини тасвирлаб беринг. 2. Юлдузларни кузатишга мўлжалланган телескоп қандай бўлиши керак. 3. Телескопнинг фокал текислигида тасвирнинг масштаби нимага боғлиқ. 4. Сирти кўринадиган ёриткичларни кузатишда телескопнинг оптик кучи нимага боғлиқ. Нуқтасимон манбаларни кузатгандачи. 5. Телескопни катталаштириши нимага боғлиқ. 6. Юлдузлар осмонини суратга олишга мўлжалланган телескопнинг оптик қуввати нега чегараланган. 7. Турбулент тасвир нима ва у нега телескопнинг оптик қувватини чегаралайди. 8. Телескопнинг ажратаолиш кучини нима белгилайди ва у қандай принципга асосланиб чиқарилган. Download 279.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling