Asosiy astrofizik instrumentlar. Teleskop kamera va markazlashgan sistema sifatida
Download 279.59 Kb.
|
1-ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2.2. Телескопнинг асосий кўрсаткичлари. 2.2.3 Телескопнинг кучайириши (оптик қуввати). 2.2.4. Телескопнинг ажратаолиш кучи
Астрофизик текшириш воситалариОптик телескопларнинг асосий кўрсатгичлар Режа 2.2 Телескопнинг асосий кўрсаткичлари. 2.2.1 Телескопнинг фокал текислигида тасвирнинг масштаби. 2.2.2. Телескопнинг асосий кўрсаткичлари. 2.2.3 Телескопнинг кучайириши (оптик қуввати). 2.2.4. Телескопнинг ажратаолиш кучи 2.2.5. Телескопикнинг фотографик оптик қуввати. 2.2.6. Атмосфера турбулэнцияси ва уни ёриткич тасвирига таъсири. 2.1 Астрофизик текширишларнинг хусусиятлари. Астрофизик текширишлар осмон ёриткичларининг хусусиятларидан чиққан ҳолда кузатиш асбоблари яратишни тақозо этади. Осмон ёриткичлари ҳар хил ёруғликка эга. Уларнинг ёритиши эгаллаган интервал кенглиги бир неча минг миллиард бирликни ташқил этади. Қуёшнинг кўринма юлдузий катталиги m0= -26.8m бўлса, тим короги тунги осмон бир ёй минути квадрат юзасининг ёруғлиги m0c=13m.50 (Қуёш юзининг ойдинлиги 150000 стилб ва тим коронги осмонники 10-8 сб). Астрофизик текширишларнинг ривожланиши яна ҳам хира манбаларни кузатишни тақозо этади. Кўпчилик юлдузларнинг ёруғлиги деярли ўзгармайди, ўзгарганда ҳам секин ўзгаради. Астрофизик тадкикотларда физик лабораториядаги сингари ёруғлик манбалари нурланиш қувватини хохлаганча ўзгартиб бўлмайди. Улар қандай ёруғлик сочсалар, шундай ҳолда уларни қабул қилишга тўғри келади. Бироқ юлдузлар нурини йиғиш ва ёруғрок юлдуз тасвири ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун қўйилган масалалардан чиққан ҳолда нур йиғувчи ва таҳлил қилувчи асбоблар яратиш керак бўлади. Астрофизик текширишларнинг ривожланиш тарихига назар ташласак, текшириш асбоблари (телескоплар, нурланиш приёмниклари) мукаммаллашиб, катталашиб ва сезгирлашиб бораётгани натижасида янги-янги кашфиётлар қилинаётганини кўрамиз. Телескоп ясашда уни сифатли бўлиши учун махсус шартлар қўйилади. Масалан, юлдуз тасвирини олайлик. Юлдузлар нуқтавий нурланиш манбаларидир. Телескопнинг фокал текислигида унинг тасвири қанча кичик (идеал ҳолда матэматик нуқта шаклида бўлиши керак) бўлса, тасвир шунча ёруғ бўлади. Бироқ энг сифатли телескопларда ҳам юлдуз тасвири кичик гардишча шаклида бўлади, уни яна ҳам кичрайтириб бўлмайди. Бунинг объектив сабаблари ва ўтиб бўлмайдиган жихатлари бор. Телескопнинг лойихаси чизилаётганда ана шу объектив сабаблар ва чегараланишлар назарда тутилади. Юқори сифатли телескоп ясашда қатор қийинчиликлар борки, уларни тўла эчиб бўлмайди. Қуйида биз телескопнинг асосий кўрсатгичлари, камчиликлари ва уларни камайтириш йўллари билан танишамиз. Телескоп ёрдамида машаққат билан йиғилаётган нурланиш оқимини окилона мэтодлар билан ўлчаш ва таҳлил қилиш керак бўлади. Бунинг учун махсус ясалган нурланиш приёмниклари қўллашга, кучли космик “шовқин” ичидан бизга керакли юлдузнинг кучсиз “овозини” ажратиб олишга тўғри келади. Бу жихатдан астрофизик текширишлар физик лабораторияда бажариладиган тадкикотлардан кескин фарқ қилади. Астрофизик текшириш объектларининг нурланиши кенг спектрал диапазонни ўз ичига олиши мумкин. Объект тўғрисида тўла ва аниқ маълумотлар унинг спектрини барча қисмлари (гамма нурлардан то радионурланишгача) ни текширишдан олиниши мумкин. Бундай текширишлар махсус асбоблар қўллашни тақозо этади. Кейинги бобларда биз астрофизик текширишларда қўлланиладиган ёрдамчи асбоблар ва нурланиш приёмниклари билан танишамиз. Download 279.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling