Асроров Акмал Мажитовичнинг


Download 18.9 Kb.
Sana10.07.2023
Hajmi18.9 Kb.
#1659449
TuriДиссертация
Bog'liq
6. Атахўжаева Ш. эълон матни


Атахўжаева Шахло Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак инглиз тили фани ўқитувчилари социал интеллектини ривожлантиришнинг психологик механизмлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Риваожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/P472.
Илмий раҳбар: Авлаев Ориф Умирович, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Turan International University
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент; Собирова Дилафрўз Абдурозиқовна, психология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак инглиз тили фани ўқитувчилар социал интеллектини ривожлантиришнинг психологик механизмларини тадқиқ этиш орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили фани ўқитувчилари социал интеллекти мулоқот иштирокчиларининг ўзаро бир-бирини, вербал экспрессияни, новербал хулқ-атворни тушунишиш хусусиятларини динамик риқожланиши туфайли шахслараро таъсирлашувда дифференциал фарқларга эга эканлиги далилланган;
талабалардаги социал интеллектнинг ривожланиши новербал хулқ-атворни тушунишда мантиқий муносабатларни фарқлаш қобилиятининг касбий фаолиятга боғлиқ равишда устувор намоён бўлиши туфайли умумий интеллектнинг шаклланишига тўғри пропорционал эканлиги исботланган;
талаба қизларда ижтимоий интеллектни намоён бўлишига кўра ҳиссиёт ва фикрларни идентификациялашда тушунчалар, анологияларни ҳамда визуал ақлий салоҳиятни ривожланишидаги дифференциал фарқлар туфайли бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида умумий интеллект мезонларининг устувор намоён бўлиши асосланган;
бўлажак инглиз тили фани ўқитувчиларидаги социал интеллектни ривожлантиришда социал воқеликни таҳлил қилиш, прогнозлай олиш, коммуникатив қобилиятларни шахслараро конструктларда намоён бўлиши муҳимлигига кўра когнитив компонентга интегратив таъсир этиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бўлажак инглиз тили фани ўқитувчилари социал интеллектини ривожлантиришнинг психологик механизмларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
бўлажак инглиз тили фани ўқитувчилари социал интеллекти мулоқот иштирокчиларининг ўзаро бир-бирини, вербал экспрессияни, новербал хулқ-атворни тушунишиш хусусиятларини динамик риқожланиши туфайли шахслараро таъсирлашувда дифференциал фарқларга эга эканлигини далиллашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-24-сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-24-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчилар касбий тайёргарлик жараёнида социал интеллект билан когнитив компонентлар хусусиятларини педагогик психология фанида ўрганишнинг асосий ёндашувларини таҳлил қилиш имкони кенайтирилган;
талабалардаги социал интеллектнинг ривожланиши новербал хулқ-атворни тушунишда мантиқий муносабатларни фарқлаш қобилиятининг касбий фаолиятга боғлиқ равишда устувор намоён бўлиши туфайли умумий интеллектнинг шаклланишига тўғри пропорционал эканлигини исботлашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-24-сонли буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 6 июлдаги ПМ-24-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда социал интеллект билан бошқа интеллектлар ўртасидаги корреляцион боғланишларни аниқлаш имконияти кенгайтирилган;
талаба қизларда ижтимоий интеллектни намоён бўлишига кўра ҳиссиёт ва фикрларни идентификациялашда тушунчалар, анологияларни ҳамда визуал ақлий салоҳиятни ривожланишидаги дифференциал фарқлар туфайли бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида умумий интеллект мезонларининг устувор намоён бўлишини асослашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 5 июлдаги ПМ-24-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-24-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг чет тилини ўрганиш жараёнида социал нтеллект компонентларини ривожлантиришга ёрдам берувчи махсус психотренинг дастурини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак инглиз тили фани ўқитувчиларидаги социал интеллектни ривожлантиришда социал воқеликни таҳлил қилиш, прогнозлай олиш, коммуникатив қобилиятларни шахслараро конструктларда намоён бўлиши муҳимлигига кўра когнитив компонентга интегратив таъсир этиш заруратини асослашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-24-сонли буйруғи билан «Психологик хизмат» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-24-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчилар касбий тайёргарлигини ривожлантириш бўйича психологик тавсиялар ишлаб чиқиш самарадорлиги ошган.


Илмий кенгаш раиси Ф.А.Акрамова
Илмий кенгаш илмий котиби Н.Б.Атабаева
Илмий раҳбар O.У. Авлаев
Талабгор Ш. А. Атахўжаева
Download 18.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling