фидойилиги Янги Ўзбекистонни қуришда барчамиз, аввало, ёшларимиз учун
чинакам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши зарур.
Франциядаги машҳур Лувр музейида шу кунларда давом этаётган
миллий
кўргазма халқимизнинг ноёб тарихий мероси,
бетакрор маданияти ва
анъаналарига хорижда қизиқиш қанчалик юқори эканини кўрсатмоқда. Бундай
тарихий ва маданий бойликларимизни ёшларимизга ва хорижий туристларга
янада кенгроқ
таништириш, музейларни замон талабларига мослаштириш
бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.
Қадрли юртдошлар!
Мана, сизлар билан биргаликда 2023 йил учун улкан мақсад ва
вазифаларни
белгилаб олдик. Албатта, дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда бу вазифаларни
амалга ошириш осон бўлмайди. Лекин биз ўтган даврда катта билим ва тажриба
тўпладик. Энг муҳими, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз тобора
ортиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: