Ассалому алайкум, Бошқарув аъзолари ва мажлис иштирокчилари!
Жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида ундирувчилар томонидан жами10 млрд 803 млн сўм муаммоли кредит қарздорликлари ундирилган
Download 31.42 Kb.
|
1 2
Bog'liqМаъруза матни (Оҳиргиси) (1) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Андижон
- Сурхондарё
- Фарғона
- Эътиборларингиз учун раҳмат !
Жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида ундирувчилар томонидан жами10 млрд 803 млн сўм муаммоли кредит қарздорликлари ундирилган.
Хусусан, Андижон вилоятида октябрь ойида Э. Қодиров 51,0 млн сўм, Б. Темиров 550,0 млн сўм, Х. Масариддинов 12,0 млн сўм, У. Қодиров 42,0 млн сўм, Ш. Хўжаев 106,5 млн сўм, А. Абдуллаев 335,0 млн сўм, шунингдек ноябрь ойида Н. Бекмирзаев 781,7 млн сўм, М. Йўлдошев 50,0 млн сўм, К. Қосимов 330,0 млн сўм, М. Марахимов 330,0 млн сўм, Х. Масариддинов 50,0 млн сўм, Э. Қодиров 23,0 млн сўм, И. Ибрагимов 23,5 млн сўм, Б. Темиров 25,0 млн сўм, А. Абдуллаев 380,0 млн сўм, Ш. Ходжаев 103,0 млн сўм, Ж. Қорабоев 18,8 млн сўм жами 3 млрд 211 млн сўм; Қорақалпоғистон Республикасида октябрь ойида М. Сейтимов 2 млрд 409 млн сўм, А. Бегжанов 272 млн 037 минг сўм, ноябрь ойида А. Бегжанов 936 млн 869 минг сўм жами 3 млрд 617 млн сўм; Жиззах вилоятида октябрь ойида Д. Болбеков 524,0 млн сўм, О. Ражабов 268,1 млн сўм, О. Утамуродов 103,6 млн сўм, Р. Аввалбоев 75,1 млн сўм, ноябрь ойида О. Утамуродов 183,7 млн сўм, Д. Болбеков 218,0 млн сўм, О. Ражабов 219,3 млн сўм, жами 1 млрд 590 млн сўм; Бухоро вилоятида октябрь ойида З. Ҳазратов 1,7 млн сўм, ноябрь ойида О. Аллоев 622,1 млн сўм, жами 623 млн 714 минг сўм; Самарқанд вилоятида ноябрь ойида Ш. Бахриддинов 135,5 млн сўм, К. Мирзаев 140,0 млн сўм, Н. Қаноатов 70,2 млн сўм, Н. Муҳаммадиев 127,1 млн сўм, Ш. Сағдуллаев 97,5 млн сўм, Х. Ғиёсова 80,2 млн сўм, жами 649,0 млн сўм; Фарғона вилоятида октябрь ойида Н. Эҳсонов 189,5 млн сўм, ноябрь ойида И. Мелиқўзиев 195,2 млн сўм, С.Насриддинов 407,6 млн сўм, Ш. Сотволдиев 385,7 млн сўм, Д. Жўраев 385,6 млн сўм, Н. Эҳсонов 203,2 млн сўм жами 1 млрд 764 млн сўм ундирилган. Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилиниши натижасида жорий йилнинг 1 январдан 15 декабаргача 258 та мижознинг жами 237,1 млрд. сўмлик гаров мулклари мижозларнинг кредит қарздорликлари эвазига банк балансига қабул қилиш бўйича давлат ижрочиларининг таклиф хатлари берилди. Солиштириш учун жорий йилнинг январ-март ойларида давлат ижрочилари томонидан 23 та 17,8 млрд. сўмлик гаров мулкларини банк балансига қабул қилиш бўйича таклиф хатлари берилган. Қолган 235 та 219,3 млрд. сўмлик таклиф хатлари ёлланма ундирувчиларнинг сони оширилган давр, яъни 1 апрелдан 15 декабргача бўлган даврга тўғри келмоқда. Таклиф хатларига асосан 134 та мижознинг 155,9 млрд. сўмлик мулклари банк балансига қабул қилинган, 124 та мижознинг 81,2 млрд. сўмлик гаров мулклари банк балансига қабул қилинмаган. Хусусан, Андижон вилоятида 20 та (10 млрд. 311 млн. сўмлик), Бухоро вилоятида 3 та (830 млн. сўмлик), Жиззах вилоятида 4 та (8 млрд. 391 млн. сўмлик), Қашқадарё вилоятида 14 та (4 млрд. 677 млн. сўмлик), Навоий вилоятида 7 та (4 млрд. 054 млн. сўмлик), Самарқанд вилоятида 8 та (4 млрд. 769 млн. сўмлик), Сурхондарё вилоятида 22 та (13 млрд. 265 млн. сўмлик), Сирдарё вилоятида 8 та (2 млрд. 105 млн. сўмлик), Тошкент вилоятида 7 та (3 млрд. 133 млн сўмлик), Фарғона вилоятида 12 та (9 млрд. 734 млн. сўмлик), Қорақалпоғистон Республикасида 4 та (1 млрд. 289 млн. сўмлик) ва Хоразм вилоятида 14 та (6 млрд. 819 млн. сўмлик) гаров мулклари кредит қарздорликлари эвазига банк балансига қабул қилинмаган (3-Илова). Банк балансига қабул қилиниши белгиланган мулкларнинг ҳолати ўрганилганда филиаллар томонидан аксарият мулклар ўз баҳосидан юқори нархларда кредит таъминотига қабул қилинганлиги ёки ликвидлик даражаси паст бўлган мулклар эканлиги маълум бўлмоқда. Бугунги юқори технологик замон талабларидан келиб чиқадиган бўлсак, ундирув ишларида ҳам замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, хусусан Россиянинг Elma компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган дастурни тез фурсатларда бутун банк тизимида амалиётга жорий қилиниши филиалларни ундирув ишларидаги ҳаракатларини масофадан туриб кузатиб бориш имкониятини яратиб беради. Юқоридагиларни ҳамда банк тизимида юзага келаётган муаммоли кредит қарздорликларини ундириш бўйича ўз вақтида таъсирчан чоралар кўриш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: - филиалларнинг кредит портфели ва муаммоли активлари салмоғидан келиб чиққан ҳолда агентлар ўрнига юридик маълумотга эга бўлган ундирувчиларни жалб қилиш; - филиаллар томонидан ундирувчилар билан шартнома тузилишида уларнинг суд ёки мажбурий ижро бюро органларида меҳнат фаолиятини олиб борганлиги, етарлича иш тажрибасига эга эканлигига эътибор қаратиш ва Юридик департаментида суҳбатдан ўтказилгандан сўнг улар билан муддатли шартнома тузиш; - ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш бўйича юридик бўлимларга кредит йиғмажилдлари тақдим этилаётганда тегишли таркибий бўлинмалар томонидан мижозга камида икки марта талабнома юборилганлига алоҳида эътибор қаратиш (Зеро, мижозга талабнома юборилмаганлиги суд томонидан банкнинг даъво аризасини қайтарилишига сабаб бўлади); - мақсадсиз сарфланган мижозлар бўйича ҳужжатлар юридик бўлимига тақдим қилиниётганда, кредитнинг мақсадсизлигини асословчи далолатномани тақдим қилиш (ҳозирги кунда далолатномаларга ҳам мақсадли, ҳам мақсадсизлигини кўрсатувчи ячейкаларга белгилар қўйилганлиги ёки умуман белги мавжуд бўлмаганлик ҳолатлари учрамоқда); - филиал раҳбарлари томонидан ундирувчиларнинг ҳар ойлик бажарган ишини кўрсатувчи далолатномаларга жиддий эътибор қаратган ҳолда амалга оширилган ишларни асословчи ҳужжатларни ҳар ойнинг 25-санасига қадар Юридик департаментига тақдим қилинишини назоратга олиш; - бугунги кунда шартнома асосида жалб қилинган ундирувчиларнинг ойлик иш ҳақи базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 баравари бўлиб, (300 000х18=5,4 млн-12 % солиқ=4 752 000 cўм) келажакда уларнинг иш самарадорлигидан келиб чиқиб, ойлик ёки чораклик рағбатлантириб бориш тизимини жорий қилиш. Эътиборларингиз учун раҳмат ! Download 31.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling