Ассалому алайкум хурматли семинар иштирок-чилари
Download 41.5 Kb.
|
Семинарга маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ассалому алайкум хурматли семинар иштирок-чилари
- Ҳурматли семинар иштирокчилари
- Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментлари
- Ҳурматли семинар иштирокчилари, 2023 йил ёз мавсумида вилоятдаги 9 та
- 12 минг жами, 139 та
- 19 минг 220 нафар
- Эътиборингиз учун раҳмат.
2023 йилги мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича вилоят семинарида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси А.Ахмедовнинг сўзи Ассалому алайкум хурматли семинар иштирок-чилари, Бугунги семинарда 2023 йил ёз мавсумни уюшқоқлик билан ўтказишга масъул бўлган бошқарма, ташкилот, муассасалар масъул ходимлари, оромгоҳ директорлари, оромгоҳларда фаолият олиб борадиган бош тарбиячи, етакчилар тиббёт, ички ишлар ходимлари, бош ошпазлар иштирок этмоқдалар. Ҳурматли семинар иштирокчилари, Бугунги кунда Ҳурматли Президентимиз томонидан болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизими яратиб берилган бўлиб, Биз мазкур тизим бўйича бир қатор кенг кўламли ишларни ташкил этиб бормоқдамиз. Ҳусусан, Муҳтарам Президентимиз томонларидан 2022 йил 18 ноябрда “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-427 сонли қарорини қабул қилиниши ҳам ушбу соҳани янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлди десак муболаға бўлмайди. Мазкур қарор асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментлари ташкил этилди. Қарорнинг 4 бандида 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб вилоят, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогнозидан ортириб бажарилган қисмининг 10 фоизи ҳар чоракда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги “Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш Жамғармаси”га йўналтириш белгиланиши вилоятда Болалар дам олишини ва соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда, болаларнинг мароқли дам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишда ва оромгоҳларни моддий-техник базасини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Қарор асосида вилоят ҳудудидаги 4 та (Узун туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Жануб гавҳари” (Х.Қулниёзов), Денов тумани ҳудудидаги “Чашма” (Чашма Тошпшлатбой), Сариосиё тумани ҳудудидаги “Замондош”, Шеробод тумани ҳудудидаги собиқ болалар оромгоҳи бино ва иншоатлари (С.Рахимов) оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилди. 2023-2025 йилларда мазкур оромгоҳлар замонавий типда янгидан барпо этилиши режалаштирилган. Ҳурматли семинар иштирокчилари, 2023 йил ёз мавсумида вилоятдаги 9 та шаҳар ташқаридаги оромгоҳларда 7 минг 220 нафар, 130 та ихтисослашган мактаб-интернатлари ва кундузги мактаб олди соғломлаштириш майдончаларида 12 минг жами, 139 та оромгоҳларда 19 минг 220 нафар болаларни соғломлаштириш ва дам олишлари режалаштирилган. Мазкур болаларни дам олдириш учун барча харажат лар ва унинг маблағлари ҳисоб китоб қилинди, шунга кўра вилоят бўйича жами 19 минг 220 нафар болаларни соғломлаштириш учун жами 8 млрд 489 млн 709 минг 600 сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. Вилоят ҳудудидаги 9 та шаҳар ташқарисидаги (стационар) оромгоҳларида жами 7220 нафар (5000 нафар ижтимоий суғурта ва касаба уюшмалари маблағлари хисобидан 2220 нафар ҳомий ташкилот, корхоналар маблағлари хисобидан) болалар дам олдирилиб соғломлаштирилади. 5000 нафар ижтимоий суғурта ва касаба уюшмалари маблағлари хисобидан соғломлаштириладиган болаларнинг йўлланмалар қийматининг 50 фоизи республика жамғармаси маблағи хисобидан, 14 фоизи ижтимоий суғурта маблағлари хисобидан, 27 фоизи бошланғич касаба уюшма ва иш берувчилар маблағи хисобидан, 8 фоизи ота-оналар хисобидан қопланиши; 2220 нафар ҳомийлар хисобидан соғломлаштириладиган болаларнинг йўлланмалар қийматининг 50 фоизи республика жамғармаси маблағи хисобидан, 50 фоизи ҳомий ташкилот, корхоналар маблағлари хисобидан қопланиши белгиланган. Ҳурматли семинар иштирокчилари, Касаба уюшмалар тизимидаги 4 та оромгоҳлар (“Бешбулоқ”, “Амударё”, “Хонжиза”, “Жануб гавҳари”) сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир маромда ва арзон нархларда таъминлаш мақсадида аутсорсинг тизимига ўтказилмоқда. Қолган 5 та оромгоҳларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида савдо ва ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, хусусан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари бириктирилиб, ўзаро шартномалар тузилмоқда. Оромгоҳларга 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. 14 ёшдан ошган болалар қабул қилинмайди. (2009 йил 1 июнь ва ундан кейинги ойларда тўғилган болалар) Эътиборингиз учун раҳмат. Download 41.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling