Ассалому алайкум муҳтарам бугунги видеоконференция иштирокчилари! Ассалому алайкум ҳурматли Севара Акрамовна!


Download 28.05 Kb.
bet5/5
Sana20.06.2023
Hajmi28.05 Kb.
#1628561
1   2   3   4   5
Bog'liq
ДОКЛАД АВГУСТ 2022

Севара Акрамовна, ТАКЛИФ: “Баркамол авлод” болалар мактабларининг янги биноларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш буйича атрофлича ўрганилган таклифлар “Баркамол авлод” Республика ммктаби томонидан мувофиқлаштириб Вазирликка тақдим этилса ишимиз тезлашган бўлар эди.
2. Тўгарак рахбарларини меҳнатга хақ тўлашнинг базавий лавозим маошларини умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига яқинлаштирилса олий маълумотли ўқитувчиларнинг БАБМларидаги фаолият сони янада ортар эди.
3. БАБМ ходимларини доимий харакатдаги малака ошириш ёки стажтировкаси йулга қуйилса, таълим сифати ва самарадорлиги ошишига туртки бўларди. (Тажриба алмашинув)
4. Тармоқ тўгаракларини очишни, уларнинг фаолиятини фақат БАБМдан эмас, балки умумтаълим мактабларидан хам сўраш тизимини жорий этиш керак деб уйлайман. (Шунингдек умумтаълим мактабларидаги норасмий тўгаракларни БАБМ қошидаги расмий тўгаракларга айлантириш керак.) Уларни ҳам ҳисобдорлигини ошириш керак. Ўз – ўзидан ўқувчилар қамрови кўпаяди. Чекка, олис ҳуддудлардаги мактабларда хам шароитга қараб тўгараклар очишга кенг имкониятлар пайдо бўлади.
5. Бюджетдан ташқари маблағни топиш ишлари имконият даражасида давом эттирилади.
7. 2021 йил 16-ноябрдаги ХТБнинг 331 сонли буйруғи билан “Баркамол авлод” болалар мактабларининг ШТАТ жадвали тасдиқланди. Бироқ БАБМлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари халигача тасдиқланмаган. Бунга хам ёрдам керак бўлади.
Хулоса ўринида шуни айтмоқчиманки,
Биз Қашқадарёликлар ҳам аҳил, бир жамоа бўлиб 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол махалла йили” нинг 2-чорагида бу ишларни изчил давом эттирамиз хамда бор куч ва ғайратимиз билан Мактабдан ташқари таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни тизимли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаймиз.
Эътиборларингиз учун рахмат.


«Баркамол авлод» болалар мактабларида талаб юқори бўлган тўгаракларни йўлга қўйишда хусусий сектор улушини ошириш.

1. Тажриба-синов тариқасида вилоятларда биттадан «Баркамол авлод» болалар мактабларида қуйидаги механизм асосида ўқувчиларни мактабдан ташқари машғулотларга жалб қилиш тартибини жорий этиш:
ўз касби усталари бўлган шахсларга «Баркамол авлод» болалар мактабларидаги бўш хоналар ва майдонларни тўгарак ташкил этиш учун бепул асосда тақдим этиш;
ота-оналар бадали миқдорини тўгарак раҳбари томонидан эркин белгилаш;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган оилалар фарзандларини (тўгаракларга қатнашадиган ўқувчилар умумий сонининг 20 фоизидан кўп бўлмаган қисмини) бепул ўқитиш;
тўгаракларни ташкил этиш билан боғлиқ коммунал харажатларни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаш.
Бунда:
«Баркамол авлод» болалар мактаби директори томонидан тадбиркорлар учун тўгараклар фаолиятини бошлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилади;
тадбиркорлик субъекти берилган тўгарак хонасини жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини ўз зиммасига олади.

«Баркамол авлод» болалар мактабларида «Замонавий касблар» лабораториясини ташкил этиш.

1. Ҳар бир ҳудудда барча шароитларга эга бўлган биттадан «Баркамол авлод» болалар мактабларини аниқлаш.

2. «Замонавий касблар» лабораториясини ташкил этиш учун зарур бўлган ускуналар рўйхатини шакллантириш.

3. Республика бўйича 14 та «Баркамол авлод» болалар мактабларида «Замонавий касблар» лабораториясини ташкил этиш ва тўгарак раҳбарларини ўқитиш.

Download 28.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling