Ассалому алайкум, ҳурматли депутат ва сенаторлар! Азиз юртдошлар!


Download 321.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/36
Sana19.06.2023
Hajmi321.04 Kb.
#1612652
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
Мурожаатнома 1

Тўққизинчидан, минтақамизда, бутун дунёда экологик вазиятнинг 
тобора ёмонлашиб бораётгани бизни жиддий ташвишга солади. 
Қўшни давлатлар ва жаҳон жамоатчилиги билан биргаликда Орол 
денгизи ҳалокати оқибатида юзага келган экологик фожиалар 
таъсирини юмшатишга қаратилган ҳаракатларни қатъий давом 
эттирамиз. 
Денгизнинг қуриган тубида юз минглаб гектар ўрмон ва бутазорлар 
ташкил этилаётгани, Оролбўйи ҳудудларида амалга оширилаётган 
улкан қурилиш ва ободончилик ишлари халқимизни юксак марралар 
сари руҳлантирмоқда. Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
билан ҳамкорликда тузилган Оролбўйи минтақасида инсон 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп томонлама Траст фонди 
доирасидаги амалий ишларни янада кучайтирамиз. 
Азиз ва муҳтарам ватандошлар! 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таҳлилларига кўра, 
пандемия хавфи ҳали узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Демак, 
инсоният бошидаги синовлар яна қанча давом этиши номаълум. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилоти, нуфузли экспертлар прогнозига кўра, пандемия бутун 


дунёда инқирозли ҳолатлар, ижтимоий кескинлик, қашшоқлик каби 
муаммоларни кучайтириши мумкин. 
Барчамизга 
аёнки, 
пандемиядан 
кейин 
дунёнинг 
ижтимоий-иқтисодий манзараси албатта ўзгаради. 
Тўпланган тажриба шуни кўрсатмоқдаки, кучли ва самарали 
бошқарув тизимига, бир ёқадан бош чиқариб яшайдиган аҳолига эга 
бўлган давлатлар пандемиянинг кенг тарқалиш хавфини ўз вақтида 
бартараф этишга қодир бўлади. Буни Ўзбекистоннинг пандемия 
давридаги кураш тажрибаси ҳам исботлаб турибди.Лекин эришган 
натижаларимизга маҳлиё бўлмасдан, жаҳондаги вазиятга сергаклик 
билан қараб, барчамиз – ким бўлишимиз, қайси вазифада 
ишлашимиздан 
қатъи 
назар, 
мамлакатимизнинг 
миллий 
манфаатларини таъминлаш ҳақида жиддий ўйлашимиз зарур. 

Download 321.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling