Ат маҳсулотлари пазандалик ишлови берилишига


УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИДА ЖАРО


Download 28.27 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi28.27 Kb.
#1544752
1   2   3   4
Bog'liq
овқатланиш сан.талаб.

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИДА ЖАРОҲАТЛАНИШНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Умумий овқатланиш корхоналарида нормал меҳнат шароити яратилиши керак, яъни яхши иситилиши, ёритилиши, вентиляция, шунингдек техника хавфсизлиги чоралари таъминланиши лозим. Юқорида кўрсатилган шароитлар-га амал қилмаслик ишчилар ўртасида травматизмни келиб чиқишига сабаб бўлади. Умумий овқатланиш корхоналарида кўп учрайдиган жароҳатлар қўлларни кесиб олиш, куйиб қолиш ва бошқалар. Бу жароҳатлар идишларни ювганда, механизацияланган жиҳозларда ва ўткир асбобларда эҳтиётсизлик билан ишлаш оқибатида вужудга келади. Куйиб қолишнинг олдини олиш мақсадида ходимлар, айниқса идиш-товоқ юваётганларида шахсий ҳимоя анжомлари: брезент ёки резинка қўлқоплар, фартуклар билан таъминланишлари керак. Идиш-товоқларни қайноқ сувда чайганда махсус корзинкалардан фойда-ланиш мумкин. Идиш-товоқларни ювиш механизмлар ёрдамида бажарилади.


Травмани (жароҳатланишни) олдини олиш учун механизмларни ишлатиш процессида камера эшиклари очилмаслиги керак. Машиналарга қайноқ сув ёки буғ берувчи трубопроводларни, бир-бирига уланган жойларининг мустаҳкамлигини текшириб кўриш зарур.
Овқат пишириладиган қозонлар бутун ва таги қаттиқ бўлиши ва қулоқлари қозонга мустаҳкам қилиб беркитилиши лозим. Қозонларни ичидаги қайноқ овқат тўкилиб кетмаслиги учун мустаҳкам тагликка ўрнатиш лозим. Қўлни кесиб олишни профилактика қилиш мақсадида ошпазларнинг пичоғи текис силлиқ дасталик бўлиши керак. Консерва банкаларини очиш учун махсус ключлар ёки консерва пичоқларидан фойдаланиш зарур. Консерва банкалариниг оддий пичоқлар билан ёки ошпазларнинг бошқа асбоблари билан очиш керак эмас.
Жиҳозларнинг кесадиган қисми - нон кесгич, сабзавот тўғрагич, майда тўғрайдиган машина, қийма аралаштиргич, гўшт қиймалагич ва бошқаларга ҳимояловчи қурилмалар бўлиши керак. Маҳсулот уларга фақатгина ўрнатилган бункерлар ёрдамида машиналар тўхтатилгандан сўнг туширилади.
Машиналарнинг кесувчи қисмларига маҳсулотлар етказиб бериш учун махсус тайёрланган ёғоч итаргичлар бўлиши лозим.
Ишлаб чиқариш хоналарида тасодифан йиқилиш ва лат ейишнинг олдини олиш мақсадида поллар шиллиқ, ёғ, қолдиқ овқаг маҳсулотларидан ўз вақтида тозаланади. Хоналарнинг торлиги, ортиқча таралар, асбобларнинг қалашиб ётиши албатта травматизмга сабабчи бўлади.
Умумий овқатланиш корхоналарида нормал ва хавфсиз меҳнат шароитини уюштиришнинг йўли фақатгина оғир иш процессларини кенг кўламда механизациялаштириш ва автоматлаштиришдан иборатдир, ишлаб чиқаришга янги мужассамлашган ҳимоя қурилмалари ўрнатиш, меҳнат хавфсизлигини таъминлашда мосламалардан фойдаланишдир. Ошхона ходимларининг меҳнати хавфсизлигини уюштириш мақсадида уларга йўл-йўриқ кўрсатмоқ, ўргатмоқ катта аҳамият кашф этади. Травматизмнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқаришнинг оғир хавфли участкаларида типографик, фотографик ва шелкографик усуллар билан тайёрланган плакатлар, қўлланмалар, огоҳлантирувчи ёзувлар осиб қўйилиши шарт.



Download 28.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling