Қатламни бирламчи очиш учун ювувчи суюқликни таркибини ва хоссасини танлаш


Ювувчи суюқликни таркибини ва хоссасини танлаш


Download 22.14 Kb.
bet2/3
Sana28.12.2022
Hajmi22.14 Kb.
#1016885
1   2   3
Bog'liq
Қатламни бирламчи очиш учун ювувчи суюқликни таркибини ва хоссасини танлаш

2. Ювувчи суюқликни таркибини ва хоссасини танлаш.
Бурғилаш жараёнида маҳсулдор қатламни очиш учун энг яхши ювувчи суюқликлар бўлиб, газсимон агентлар ва асосида нефтъ бўлган сувсиз эритмалар, шунингдек минерал сув фазали эмулсион эритмалар ҳисобланади. Маҳсулдор қатламни очиш учун танланадиган ювувчи суюқликлар қуйидаги талабларга жавоб бера олиши шарт:
1) ювувчи суюқликни фильтрати-гилли заррачаларни туйиниши (букишига) га йўл қуймаслиги, жинси гидрофиллиги ошмаслиги ва қатлам ғовакларидаги физик боғланган сув миқдори ошмаслиги.
2) фильтратни таркиби шундай бўлсинки, уни қатламга кириши натижасида физик ёки кимевий таъсирлар оқибатида эримайдиган чукинди ҳосил бўлмаслиги.
3) ювувчи суюқликни қаттиқ фазасининг гранулометрик таркиби, маҳсулдор қатламни ғоваклик структурасига мос келиши керак; қаттиқ фазалар қатламга чуқур кириб кетмаслиги учун бурғилаш эритмасини ташқил этувчи заррачаларнинг диаметри
1
d2 > ---- dn
3
умумий қаттиқ фазанинг ҳажмидан 5% кичик бўлсин.
4) фильтрат чегарасидаги юза тортишиш кучи – углеводород мавжуд қатламларда минимал бўлсин.
5) забой шароитида сув бера олувчанлик, ҳарорат, босим минимал бўлиши, зичлик ва реологик хосса шундай бўлсинки, маҳсулдор қатламни бурғилаш жараёнида дефференциал босим қатламда нолга яқин бўлсин.
6) минерализация даражаси ва фильтратни туз таркиби қатлам босимга яқин бўлиши лозим, осмотик босим минимал бўлиши керак.
Бу шароитлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб, маҳсулдор қатламларни очиш учун сув бераолувчанлиги кам бўлган, ишқорсиз минералли ювувчи суюқликлар, чучук сувли ёки ишқорли (УШР билан ишлов берилган) эритмаларга нисбатан яхши натижалар беради.
Қидирув қудуқлари иш олиб бораётган ҳар бир майдонни биринчи қудуқларини маҳсулдор қатламидан намуна олиб, лаборатория текширишларни амалга оширгандан кейин бурғилаш эритмасини аниқ танлаш имконияти туғилади.
3. Қатламни очишда атроф-муҳит муҳофазаси.
Атроф-муҳит (атмосфера, тупроқ, артезиан ва шифобахш сув манбалари) қудуқка отилиш фаввора ҳосил бўлиши ёки қувур орти бўшлиғидан флюидларни оқиб чиқиши, бу қатлам флюидлари таркибида олтингугурт, углеводородлар, натрий тузлари, кальций, магний ва бошқа элементлар шунингдек ювувчи суюқликларни ташлаб юборилиши натижасида ифлосланиш руй беради.
Атроф-муҳитни ифлосланишини бартараф этишга қаратилган асосий ташкилий ишлардан бири, қудуқдан 100-200 метр шамол йўналиши бўйлаб иш бошлашдан аввал, қудуқдан чиқиши кутиладиган қатлам суюқлиги учун катта ховуз тайерланади. Ҳовузга қудуқни ўзлаштириш, синаш, текшириш ва бошқариладиган фаввора жараёнида чиққан қатлам суюқлиги тушиши режалаштирилади.
Айрим ҳолларда, агар бошқариб бўлмайдиган фаввора (яъни фавворага қарши ускуналар мавжуд бўлмаса, ускуна ишламаса ёки ишдан чиққанида) ҳосил бўлса тезда ер юзаси бўйлаб ариқ (канал) қазиб қудуқдан оқиб чиқадиган суюқликни қабул қилиш ва қудуқ юзасидан бир неча юз метр узоқликда йиғиш тавсия этилади.
Бошқа бир фойдали ташқилий ишлардан бири аномал қатлам босими юқори бўлган маҳсулдор горизонтни (фаввора ҳосил қилган қатлам) қопламаси юқорисида қувур орти қисмида пакеровка қилишдир. Агар пакеровка қилиш имконияти бўлмаса, қувур орти бўшлиғига цемент эритмаси ҳайдалиб ички ортиқча босим цемент қотгунга қадар ушлаб турилади.
Ювувчи суюқликка аралашиб чиқадиган газ (факел) да ёндирилади ёки утилизация қилиниб саноат газ йиғиш тармоғига юборилади.
Агар қатлам сувида олтингугурт мавжуд бўлса, бундай қатлам изоляция қилиниши ва олтингугурт қушилган суюқлик нейтрализация қилиниши керак.
Олтингугурт сув билан гранулярли қатламни колматация қилиш учун самарали стабилизаторлар (масалан, КМЦ-600, карбофен, крахмал) 5-10% ли сувда эрувчан мис, темир, магний, никел ёки қурғошин тузлари сув ва зарурият туғилса оғирлаштирувчи ва гил кукунлари билан ванна қилиш таклиф қилинади.
Ювувчи суюқликдаги олтингугуртни нейтраллаштириш учун мис ёки темир кўпораси сувли эритмаси қўшилади. Йўлдош ёки табиий газга олтингугурт аралашиб келган вақтда бу газлар факел орқали ёқиб юборилса, у ҳолда ёнган олтингугурт – олтингугурт газига айланади ва кучли заҳарловчи газ пайдо бўлади. Шунинг учун ёкиб юбориш тармоғига юборишдан олдин олтингугурт нейтрализация қилинади ва факелга жўнатилади.
Нейтрализация қилишни усулларидан бири қуйидагича амалга оширилади отқинга қарши ускунанинг чиқиш линиясига ёки фаввора арматурасини чиқиш линиясида сувга эрувчи икки гидрооксидли металлар қушиб юборилади.

Download 22.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling