4. Қатламларни бирламчи очишда меҳнат муҳофазаси.
Қатлам суюқликлари таркибида (углеводород газлари, олтингугурт ва бошқалар) ювувчи суюқликлар таркибидаги айрим химреагентлар (масалан КССБ, хромпик окзил ва бошқалар) ёки қудуқ туби зонасидаги маҳсулдор қатламни ўтказувчанлигини ошириш учун (тузли кислота) ишлатиладиган реагентлар, одам терисига текканда, нафас олиш органларига, кузга (буғиш) кучли таъсир этади.
Бахтсиз ходисаларни олдини олиш учун қудуқ атрофида газ даражасини аниқлаш ва назорат қилиш, атмосферада ҳосил булаётган заҳарли газ миқдори (белгиланган) рухсат этилган миқдордан юқори бўлмаслигига эътибор бериш керак. Бурғилаш майдончасида медикаментлар билан таъминланган аптечка бўлиши ва бу дорилардан барча ишчилар фойдалана билиш имкониятига эга бўлишлари керак.
Агар рухсат этилган миқдордан газ миқдори ошиши кутилса, барча ишчилар противагаз билан таъминланиши, зарур.
Қудуқни бирламчи очиш даврида қатор ускуналар юқори босим остида бўлади. Шунинг учун ҳам бригада ишчилари бу ускуналар билан ишлашни ҳам назарий, ҳам амалий ўзлаштирган бўлишлари шарт. Масалан, вертлюг бошчасини (агар юқоридаги ускуна бўлмаса юқори босимли (экран) зулфинли бошқариш қувури) бурғилаш сафидан ечиб олиш учун аввал ортиқча босим чиқариб атмосфера босимига тенглаштирилади; намуна олгичдан (пробоотборник) намунани олиш учун, махсус мослама ёрдамида олинади, чунки намуна олгичдан юқори босим сақланиб қолган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |